Яқин тарихимизда, яъни 2017 йилгача бўл-
ган бир неча ўн йил давомида минтақада сув
ресурсларидан баҳамжиҳат фойдаланиш бора-
сида муаммолар тўпланиб қолган эди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев
2017 йил 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассам-
блеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида
бу масалага алоҳида тўхталар экан, “Ишончим
комил, сув муаммосини ҳал қилишнинг мин-
тақа мамлакатлари ва халқлари манфаатлари-
ни тенг ҳисобга олишдан бошқа оқилона йўли
йўқ”, деганди.