Боғдорчилик қишлоқ хўжалигининг энг
кўп меҳнат талаб қиладиган тармоқларидан бири.
Янги боғларнинг мевали кўчат қатор ораларига турли по-
лиз-сабзавот экинларини экиб, фермерлар томонидан 4–8
йилгача қўшимча даромад олиш мумкин. Данакли мевали
дарахт қаторлари орасидан 4–6 йилгача, уруғ мевали да-
рахт қаторларидаги эса, 5–8 йилгача боғ қатор ораларига
полиз-сабзавот экинларини экиб фойдаланиш имконият-
ларининг борлиги махсус тавсияномаларда кўрсатилган.
Ҳозирги кунда боғдорчиликда кўчатлар қатор оралари
тупроғига бир ўтишда ишлов бериб экишга таёрлаш учун
махсус агрегатлар ишлаб чиқилмаганлиги сабабли мавжуд
агрегатлардан ёки уларни мослаштирилган вариантлари-
дан фойдаланиб келинмоқда. Бундай вариантларда боғ
қатор оралари тупроғига ишлов беришда агрегатларни ки-
риш сонининг ортиши, тупроқ структурасини бузилишига,
уни қаттиқлиги ва зичлиги ортишига олиб келмоқда. Бу
эса кўчатлар илдиз тизимининг ривожланишига салбий
таъсир этмоқда ва ўз навбатида энергия сарфини ҳамда
эксплуатацион харажатлар ортишига олиб келмоқда.