Дарë қирғоқла-
рини ҳимоялаш, дарё оқимини тўғонсиз сув олиш иншо-
отига йўналтириш ва унумдор пойма ерларини ўзлашти-
риш кўндаланг дамбалар ёрдамида амалга оширилади.
Кўндаланг дамбалар поймада ва дарë ўзанида кучли ўзга-
ришларни юзага келтиради шу сабабдан уларни қонуни-
ятларини ўрганиш, башоратлаш дарё гидротехникасида
долзарб вазифа ҳисобланади.
Дарë қирғоқларини ювилишига қарши курашиш
гидротехник
қурилишида катта аҳамиятга эга. Ушбу
ишлар танасидан сув ўтказмайдиган, ўтказадиган, уйғун-
лашган дамбаларни қуриш орқали амалга оширилади.
Уларни ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш долзарб
вазифадир.