Ҳозирда дунё аҳолисининг сони ошиб бо-
риши натижасида озиқ-овқат маҳсулотларига
бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда. Дунёда соя эки-
ни 122,1 млн. гектар майдонда асосий ҳамда такрорий
экин сифатида етиштирилмоқда. Экин майдони бўйича
буғдой, шоли ва маккажўхоридан кейин тўртинчи ўринни
эгаллайди ва йиллик ялпи дон ҳосили 220,6 млн. тоннани
ташкил этади. АҚШ, Аргентина, Бразилия каби давлатлар
соя дони экспорти бўйича етакчи ўринни эгаллайди. Хи-
той, Корея ва бошқа Осиё мамлакатлари асосий импорт
қилувчилардир.