Электромагнит майдоннинг иссиқлик таъ-
сиридан ташқари, унинг механик, кимёвий таъ-
сирлари ҳам мавжуд ва биологик системаларга нисбатан
маълум бир таъсирга эга. Биологик объектга электр таъ-
сир кўрсатишда электр энергиясини ўзгартириб ёки бево-
сита “ноиссиқлик” таъсирларидан фойдаланиш мумкин.
Маълумки, бирон бир муҳитга киритилган энергияни бир
қисми ишлов берилаётган жисм томонидан ютилади, бир
қисми ўтиб кетади ва бир қисми қайтади (1-расм.
Электр ишлов беришда бажариладиган иш ютилган
энергия ҳисобига бўлади. Шунинг учун ҳам технологик
жараёнларга энергияни киритишда турли самарали усул-
ларни қўллаш ва уларни тўғри танлаш муҳум босқичлар-
дан бири ҳисобланади.