Ўзбекистон
мустақилликка
эришгандан сўнг ипакчилик сохасининг
кўрсаткичлари кескин пасайиб кетди. 2016 йилга келиб
республикада 13000 тонна тирик пилла етиштирилган
бўлиб, бори-йўғи 350 тонна хом ипак ишлаб чиқарилди.
Ипакчилик сохасини тубдан ривожлантириш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29
мартдаги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини таш-
кил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул
қилинди. Ушбу тарихий қарорда мамлакатимиз иқлим
шароитига мос зот ва дурагайлари билан таъминлаш
ҳамда етиштирилаётган пилла хомашёсини ҳажмини ва
сифат кўрсаткичларини оширишга алоҳида эътибор қа-
ратилган.