Мамлакатимизда фойдаланилаётган ир-
ригация тармоқларининг қарийб 75 фоизини
тупроқ ўзанли каналлар ташкил этади ва бу каналларда
фильтрация сарфи ва ушбу каналлар сув олувчи дарёлар-
да оқизиқлар миқдорининг юқорилиги натижасида ман-
бадан олинган сувнинг 40 фоизга яқини тармоқда беҳуда
сарф бўлмоқда, керакли сув миқдори эса экин майдонла-
рига етиб бормаяпти [1, 2]. Тупроқ ўзанли каналлардан
бўладиган фильтрация натижасида сув йўқотилиши, ти-
зим самарадорлигининг паст бўлишига, ер ости сувлари-
нинг ортиқча тўйиниши натижада эса қишлоқ хўжалиги
суғориладиган майдонларининг ботқоқланишига ҳамда
шўрланишига олиб келади.