Амалиётда 30–40 йиллар давомида
ишлатилаётган чигит экиш сеялкаларининг
такомиллаштириш устида илмий ишлар етарли дара-
жада олиб борилмаётгани маълум. Уларнинг миқдор-
лагичлари, уяларга тушаётган чигитларнинг миқдори
ва айниқса, уларнинг экиш қаторлари замон талабига
тўла жавоб бермайди. Маълумки, ҳозирда қуввати юқо-
ри бўган тракторлар қишлоқ хўжалик соҳасига кириб
келмоқда. Улардан самарали фойдаланиш учун ама-
лиётда ишлатилаётган қишлоқ хўжалик машиналари-
ни замон талаби асосида такомиллаштириш, айниқса,
республикамизда ишлатилаётган моноблокли чигит экувчи сеялкаларни такомиллаштириш тўғрисида илмий ишларни ривожлантириш давр талаби бўлиб қолди.