PEDAGOGICAL DISAGREEMENTS IN THE PEDAGOGICAL ACTIVITY OF WATER MANAGEMENT, THE CAUSES OF THEIR OCCURRENCE AND MEASURES TO ELIMINATE D.I.Mukumova – PhD, Associate Professor, R.Kh.Fayzullaev – PhD, Associate Professor. "Tashkent Institute of Irrigation and
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёев «Ўқитувчи ва мураббийларнинг ҳаётий та-
лабларини қондириш, уларни рағбатлантириш, уларнинг ўз
иши, касбидан мамнун бўлишини таъминлашимиз лозим ва
бу масалани ечмасдан туриб, келажак авлод тарбияси тўғри-
сида гапиришимизнинг ўзи мутлақо номақбулдир»,- деб
таъкидлайдилар. Бизга маълумки, ўқитувчилик касби улуғ,
шарафли, ўта мураккаб, ўз ўрнида масъулиятли касблардан
биридир [1, 2, 3]. Агар шифокор бир беморни даволашда
адашса (билими, тажрибаси етмаса) у бир кишининг умри-
га зомин бўлади. Ўқитувчи эса, ўнлаб ва ундан ҳам кўплаб
ўқувчига нотўғри билим тарбия бериши орқали жамият учун
фойдаси тегмайдиган зарарли, хавфли инсонларни вояга ет-
казиб бериши мумкин. Шунинг учун ҳам ўқитувчилик касби
мураккаб ва ўта масъулиятли касб бўлиб, унда тажриба би-
лим, кўникма, малакалар шаклланган бўлиши зарур.