SIMULATION OF FILTRATION FLOWS UNDER THE BASE OF THE SARYKURGAN HYDROPOWER STRUCTURES
Республикамизда 200 тага яқин гидротех-
ник сув иншоотлари мавжуд. Уларнинг сув олиш
қуввати 10 м3/с. дан 300 м3/с. гачани ташкил этиб, шу-
лардан 118 таси муддатини ўтаб бўлган, гидромеханик
ускуналарини модернизация қилиш ёки алмаштиришни
талаб этади [1]. Иншоотларни ишчи ҳолатини тиклаш, ре-
абилитацияси ҳамда эксплуатациясини яхшилаш, техник
хизматларини таъминлаш учун мақсадли инвестиция-
ларни амалга ошириш зарур. Мақсад Сўх дарёсида 1948
йилда ишга туширилган “Сариқўрғон” гидроузелининг
техник ҳолатини баҳолаш, сув хўжалиги тизимини узлук-
сиз сув билан таъминлаш, кадастр маълумотлари бўйи-
ча “Сариқўрғон” ва “Қўқон” гидроузеллари ёрдамида 40
минг гектар суғориладиган ерлар сув билан таъминлана-
ди. Иншоотлар ва хўжаликлараро каналлар Сўх дарёсини
тоғли ҳудудидан чиқиш воҳаси бўлган конус ёйилмаси-
нинг қутб қисмида жойлашган.