ОПРЕДЕЛЕНИЕ ЭНЕРГОСБЕРЕЖЕНИЯ ПРИ ОБЕСПЕЧЕНИИ УСТОЙЧИВОГО РЕЖИМА РАБОТЫ ПУТЕМ МАТЕМАТИЧЕСКОГО МОДЕЛИРОВАНИЯ СТАТИЧЕСКОГО И ДИНАМИЧЕСКОГО РЕЖИМОВ АСИНХРОННОГО ДВИГАТЕЛЯ УСТРОЙСТВ ИЗМЕЛЬЧЕНИЯ КОРМОВ
Ҳозирги вақтда республикамизда қишлоқ хўжалиги соҳаси борган сари такомиллашиб, ривожланиб бормоқда. Қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган ем майдалаш қурилмаларидан фойдаланиш ҳамда унга бўлган эҳтиёжлар йил сайин ошиб бормоқда. Шунинг учун ҳам ем майдалаш қурилмаларини эксплуатация қилиш жараёнида энергия тежамкор усуллар орқали эксплуатация қилиш ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланилади. Пахта селекцияси, уруғчилиги, етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Бухоро илмий-тажриба станциясида қўлланилиб келинаётган Украина давлатида ишлаб чиқарилган КДУ-2;0-1 типдаги универсал ем майдалаш қурилмасини оладиган бўлсак, бунда бу ем майдалаш қурилмасининг асинхрон моторини бир неча усуллар ёрдамида юргизиш мумкин.