ЭЛЕКТРОГИДРАВЛИК ЭФФЕКТ ЁРДАМИДА СУВНИ ЗАРАРСИЗЛАНТИРИШ ВА ЎСИМЛИКЛАР УЧУН СУВДАГИ ОЗУҚА МИҚДОРИНИ КЎПАЙТИРИШ УСУЛИ

Дунёда аҳоли сонининг шиддат билан ўси-
ши, саноатнинг жадал суръатларда ривожланиши,
глобал иқлим ўзгариши натижасида сайёрамиз экологик
ҳолатининг ёмонлашиши, ер ва сув ресурслари каби та-
биий неъматларнинг чекланганлиги шароитида инсо-
ниятнинг озиқ-овқат, қишлоқ хўжалик маҳсулотларига
бўлган талабнинг йил сайин ортиб бораётганлиги, ердан
оқилона фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолати ва
унумдорлигини яхшилаш орқали экинлар ҳосилдорли-
гини ошириш долзарб вазифалардан ҳисобланади [1].
Жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлиги-
ни таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кун
сайин ошиб бормоқда. Жумладан, мамлакатимизда ҳам
мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб,
аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолат-
ли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада
ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий
ёндашувларни жорий этиш долзарб масалалардан бири
ҳисобланади [2].

 

Full text