“IRRIGATSIYA VA MELIORATSIYA” ILMIY-TEXNIK JURNAL, №2(24). 2021
Kadrlar - innovatsion rivojlanish asosidir
Bir vaqtning o‘zida respublikaning geografik joylashuvi va atrofdagi hududlarning arid va subarid iqlim sharoitlari, qishloq xo‘jaligi ishlab chiqarishining sun’iy sug‘orishga asoslanganligi, hamda melioratsiya tadbirlarini muntazam ravishda amalga oshirish zarurati, zamonaviy ilmiy bilimlar va texnologik usullarni egallagan malakali mutaxassislarni tayyorlashni talab qiladi. Bu esa sug‘oriladigan tuproqlarning mahsuldorligini saqlash va tiklashda suv resurslaridan tejab foydalanishni ta’minlash uchun zarur.
28.10.2023 244
BIM TEXNOLOGIYASIDAN FOYDALANGAN HOLDA GIDROTEXNIK INSHOOTLAR 3D MODELINI QURISH
J.A.Qosimov – mustaqil izlanuvchi, D.Qalandarova–magistrant,
“Toshkent irrigatsiya va qishloq xo‘jaligini mexanizatisyalash muhandislari instituti” Milliy tadqiqot universiteti
Annotatsiya
Maqolada grafik darsturlar orqali ta’lim tizimida, xususan, texnika oliy ta’lim muassalarida muhandislik fanlarida grafik dasturlar roli, ular orqali bugungi kun talabi bo‘lgan Build Art texnologiylar bilan bog‘liq masalalar o‘z yechimini oson va qulay erishilganligini ko‘rishimiz mumkun. Predmetlarning fazoviy xossalarini va vazifalarini tahlil qilish ko‘nikma, malakalari talabalarni grafik tayyorgarligining muhim tarkibiy qismidir. Grafik ta’lim sohasida talabalarning fazoviy tasavvurini rivojlantirish, fazoviy obrazlarni hayolan tahlil qilish, talabalarning aqliy va bilish faoliyatini faollashtirish, fazoviy tafakkurini, tasavurini rivojlantirish, fazoviy hodisalarni, shakllarni hayolan kuzatish, qabul qilish hamda barcha garfik bilim va malakalarni o‘zlashtirish, xotirada saqlab qolish kabi ijodiy fazilatlarni tarkib topdirishga salmoqli ulush qo‘shib kelmoqda.
Kalit so’zlar: BIM (Building Information Modeling), grafik dasturlar, ta’lim, tahlil va natijalar, gidrotexnik inshootlar, 3D model, muhadislik kompyuter grafikasi.
16.06.2023 1587
ЕМ МАЙДАЛАШ ҚУРИЛМАСИНИНГ АСИНХРОН МОТОРИНИ СТАТИК ВА ДИНАМИК РЕЖИМЛАРИНИ МАТЕМАТИК МОДЕЛЛАШТИРИШ ОРҚАЛИ БАРҚАРОР ИШ РЕЖИМДА ИШЛАШИНИ ТАЪМИНЛАБ ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОРЛИГИНИ АНИҚЛАШ
Н.Б.Пирматов – т.ф.д., профессор, И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети,
А.Т.Паноев – PhD, доцент “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институ-
ти” миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти
Аннотация
Мақолада ем майдалаш қурилмаларининг асинхрон электр моторининг тезлигини частотали усулда бошқариб энер-
гия тежамкорлигига эришиши келтирилган. Частота ўзгартгичлар ёрдамида бевосита, электр мотор частотасини ўзгар-
тириб айланишлар сонини назорат қилиш мумкин. Бу усулнинг қулайликларидан бири шундаки, ток ва айланувчи мо-
мент ўртасида мустаҳкам боғлиқлик бўлгани боис, частота ўзгартгич моторни ишга тушириш вақтида ишга тушириш
токини пасайтириш имконини беради. Моторни ишга тушириш вақтида мотор силлиқ ишга тушади ва ишга тушириш
вақтида электр энергияси тежалади. Электр юритма – универсал ем майдалаш қурилмасини кучайтириш коэффициенти-
ни Ку=100 да Гурвиц критерияси ёрдамида математик моделлаштириш орқали ҳисоблаб таҳлил қилинди. Бунда электр
юритма – универсал ем майдалаш қурилмаси тизимида кучайтириш коэффициенти - 3,95 < Ку< 895 оралиқда барқарор
режимда ишлаши таъминланади. Универсал ем майдалаш қурилмасининг асинхрон мотори статик ва динамик режим-
ларда оптимал бошқарилишига эришилади. Частотавий бошқариш орқали электр энергия истеъмоли 20 фоизгача ҳамда
бир йилда 25920 кВт*с электр энергиясини тежалишига эришилади.
Таянч сўзлар: энергия тежамкорлик, электр юритма, частота ўзгарткич, мақбул бошқарув, ишчи механизмлар, энер-
гия самарадорлик, фойдали иш коэффициенти.
16.06.2023 1376
ЎЗГАРУВЧАН ЭЛEКТР ТОКИ БИЛАН ИШЛОВ БEРИШНИ УЗУМ НОВДА ҚАЛАМЧАЛАРИ ТУТУВЧАНЛИГИГА ТАЪСИРИНИ НАЗАРИЙ АСОСЛАШ
Н.М.Маркаев – PhD, катта ўқитувчи,
“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизацияаш муҳандислари институти” МТУ
Аннотация
Мақолада узум новда қаламчасига электр ишлов беришда энергияни қаламчага киритишнинг энергетик хусусиятлари икки муҳит (сув ва қаламча) ли тизимни ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ўрганилган. Бунда узум қаламчалари томонидан ютиладиган энергия узум қаламчасининг электр ўтказувчанлиги (γ1), узум қаламчаларининг ҳажмий концентрацияси (Х1), электр ўтказувчи суюқликнинг ўтказувчанлиги (γ2) ва электр ўтказувчи суюқликнинг ҳажмий концентрацияси (Х2)га боғлиқ эканлиги аниқланган ҳамда илмий асосланган. Натижада икки муҳитли тизим, яъни узум новда қаламчаларининг ҳажмий концентрацияси (Х1) ва электр ўтказувчи суюқликнинг ҳажмий концентрацияси (Х2) орасидаги муносабат (Х1+Х2=1) бирга тенглиги, қаламчалар диаметри 1,2–1,5 cм оралиғида, кўндаланг кесим юзаси (S) қиймати 113,04–176,625 мм2 оралиғида ўзгариши, қаламчанинг солиштирма электр қаршилиги электр авжлантириш даврида 106,73–164,85 Ом-м оралиқда ўзгариши ҳамда ишчи камера ичига жойлаштириладиган электродлар орасидаги масофа (l), ишлов бериш кучланиши (U), электр токининг таъсир вақти (τ) ни ҳисобга олиш керак эканлиги аниқланди.
Таянч сўзлар: электродлар, узум новда қаламчаси, электр авжлантириш, электромагнит майдони, ўтказувчанлик, солиштирма электр қаршилиги, ҳажмий концентрацияси.
16.06.2023 1365
ПУШТА ОЛИШ ЖАРАЁНИДА ГЎНГ СОЛИШ ҚУРИЛМАСИ ИШЧИ ҚИСМИ ПАРАМЕТРЛАРИНИ АСОСЛАШ
Б.М.Худаяров – т.ф.д., профессор, У.Т.Қузиев – PhD, доцент,
“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети,
У.И.Абдумаликов – таянч докторант, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
Аннотация
Мақолада пушта ҳосил қиладиган машина базасида ярим чириган гўнгни янгидан шакллантирилаётган пушта тагига солишни амалга оширадиган қурилма конструкцияси, технологик иш жараёни тўғрисида маълумот берилиб, ишчи қисмнинг параметрларини асослаш бўйича тадқиқотларнинг натижалари келтирилган. Гўнгни бункердан белгиланган меъёрда тушириб берадиган парракли шнекнинг, жумладан, парракнинг шакли ва ўлчамлари, парракни шнек валига ўрнатиш бурчаги, паррак қадами ва парракдан чиқаётган гўнг бўлагининг тезликлари аниқланган. Тадқиқот натижаларига кўра, паррак шакли доира сектори кўринишида бўлиб, унинг радиуси 0,15 м, юзаси 0,00595 м2, паррак валга 45ο бурчакда ўрнатилган, паррак қадами ва қамров кенглиги ўзаро тенг бўлиб, у 87 мм. га тенг бўлиши аниқланган. Ушбу параметрларда парракли шнекка қўйилган талаблар бажарилади.
Таянч сўзлар: гўнг, бункер, парракли шнек, тўсгич, туйнук, йўналтирувчи новлар.
16.06.2023 1007