ҒЎЗАПОЯНИ ЭГИЛТИРАДИГАН КУЧНИ УНИНГ МОРФОЛОГИЯСИ ВА ЭГИЛТИРГИЧГА БОҒЛИҚЛИГИ

Тадқиқотнинг объекти сифатида пуштада
тик ҳолатда турган ғўзапояни ён эгатга эгилтириш
жараёни ва уни амалга оширадиган эгилтиргичнинг тех-
нологик ва конструктив параметрлари қабул қилинди.
Ресурс тежаш, тупроқни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжа-
лигида арзон маҳсулотлар етиштириш нафақат республи-
камиз, балки дунёнинг соҳа мутахассилари олдида турган
муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Шу сабабли
таклиф этилган технология ва уни амалга оширадиган
комбинациялашган агрегат таркибидаги ишчи қисм-
лар билан бажариладиган технологик жараён ва уларни
асослашга
бағишланган тадқиқот иши долзарб ҳисоблана-
ди. Технологияда бир неча жараён бир йўла бажарилиши
унинг ресурстежамкорлигини, ғўзапояларни кўмилиши
эса тупроқ унумдорлигини оширишга бағишланганлигини
билдиради.

 

Full text