ПАХТА ЧИГИТИНИ ҚАТОРЛАБ ЁКИ ҚЎШҚАТОР ЭКУВЧИ ЭККИЧЛАР СИРПАНЧИҒИНИНГ ЎЛЧАМЛАРИНИ АНИҚЛАШ Т.С.Худойбердиев – т.ф.д., профессор, Р. Р.Йўлдошев – таянч докторант, Д.Жўраев – магистр Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
Амалиётда 30–40 йиллар давомида
ишлатилаётган чигит экиш сеялкаларининг
такомиллаштириш устида илмий ишлар етарли дара-
жада олиб борилмаётгани маълум. Уларнинг миқдор-
лагичлари, уяларга тушаётган чигитларнинг миқдори
ва айниқса, уларнинг экиш қаторлари замон талабига
тўла жавоб бермайди. Маълумки, ҳозирда қуввати юқо-
ри бўган тракторлар қишлоқ хўжалик соҳасига кириб
келмоқда. Улардан самарали фойдаланиш учун ама-
лиётда ишлатилаётган қишлоқ хўжалик машиналари-
ни замон талаби асосида такомиллаштириш, айниқса,
республикамизда ишлатилаётган моноблокли чигит экувчи сеялкаларни такомиллаштириш тўғрисида илмий ишларни ривожлантириш давр талаби бўлиб қолди.