СУВ ОМБОРЛАРИДА ДАРЁ ОҚИЗИҚЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ ГИДРАВЛИК МОДЕЛИ
Йил давомида дарё оқимларининг ўзгариб туриши ва унинг ҳудуд бўйлаб нотекис тақсимланганлиги, сув истеъмолининг мавсумийлиги сув омборларини барпо этишга зарурат туғдиради [1]. Мамлакатимизда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида, кўплаб сув омборлари бунёд этилган бўлиб, сув захираларидан самарали, тежаб фойдаланиш, вегетация даврида истеъмолчиларни бир маромда сув билан таъминлаш, фойдали ҳажм миқдорини аниқ баҳолаш ва гидротехник иншоотларининг мустаҳкамлигини ошириш муҳим масалалардан бири бўлиб келмоқда [2].