КАВИТАЦИЯНИНГ НАСОС АГРЕГАТЛАРИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ИСТЕЪМОЛИГА ТАЪСИРИ Р.Ж.Баратов –т.ф.н., доцент, Я.Э.Чўллиев – ассистент, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг суғориладиган ерларининг 60 % га яқини насос станциялар ёрдамида суғорилиб ушбу тизимда 43 та йирик, 1600 дан ортиқ ўрта ва 30000 дан ортиқ кичик насос станциялари мавжуд ва уларнинг йиллик сув узатиши 60млрд. м3 дан ортиқни ташкил этмоқда. Насос станциялар томонидан истеъмол қилинаётган йиллик электр энергия миқдори 8-10 млрд.кВт×соатни ташкил қилиб, мамлакатимизда жами ишлаб чиқарилаётган электр энергиянинг 23% га етмоқда.

Full text