ПУШТА ОЛИШ ЖАРАЁНИДА ГЎНГ СОЛИШ ҚУРИЛМАСИ ИШЧИ ҚИСМИ ПАРАМЕТРЛАРИНИ АСОСЛАШ

Республикамизда қишлоқ хўжалигини
ривожлантириш ва экинлардан юқори ҳамда си-
фатли ҳосил олиш учун кўпгина чора тадбирлар ишлаб
чиқилиб амалиётга кенг жорий қилинмоқда. Узоқ муд-
дат давомида суғориладиган деҳқончиликда, минерал
ўғитларни қўллаш юқори даражада бўлиб, органик ўғит-
ларни қўллаш ҳамда тупроқ унумдорлигини оширишга
қаратилган беда экишга аҳамият берилмай келинди.
Натижада республикамиз тупроқларида гумус ва
бирқатор озиқа элементлари, жумладан, фосфор, калий,
олтингугурт, кальцийнинг ўсимликлар ўзлаштира ола-
диган шакллари камайиб кетди. Тупроқ унумдорлиги,
ундаги бир қатор озиқа элементларини ва тупроқ струк-
турасини яхшилашда органик ўғит, яъни қорамол гўнги
юқори аҳамият касб этади.

 

Full text