СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИ ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТИДА УЧРАЙДИГАН ПЕДАГОГИК ИХТИЛОФЛАР, УЛАРНИНГ САБАБЛАРИ ВА БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ Д.И.Муқумова – PhD, доцент, Р.Х.Файзуллаев – PhD, доцент, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳан- дислари институт

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёев «Ўқитувчи ва мураббийларнинг ҳаётий та-
лабларини қондириш, уларни рағбатлантириш, уларнинг ўз
иши, касбидан мамнун бўлишини таъминлашимиз лозим ва
бу масалани ечмасдан туриб, келажак авлод тарбияси тўғри-
сида гапиришимизнинг ўзи мутлақо номақбулдир»,- деб
таъкидлайдилар. Бизга маълумки, ўқитувчилик касби улуғ,
шарафли, ўта мураккаб, ўз ўрнида масъулиятли касблардан
биридир [1, 2, 3]. Агар шифокор бир беморни даволашда
адашса (билими, тажрибаси етмаса) у бир кишининг умри-
га зомин бўлади. Ўқитувчи эса, ўнлаб ва ундан ҳам кўплаб
ўқувчига нотўғри билим тарбия бериши орқали жамият учун
фойдаси тегмайдиган зарарли, хавфли инсонларни вояга ет-
казиб бериши мумкин. Шунинг учун ҳам ўқитувчилик касби
мураккаб ва ўта масъулиятли касб бўлиб, унда тажриба би-
лим, кўникма, малакалар шаклланган бўлиши зарур.

Full text