Журнал ҳақида
“Irrigatsiya va Melioratsiya” илмий-техник журналини Сув ресурсларини ҳисобга олиш, оқилона бошқариш, уларни иқтисод қилиш ва самарали фойдаланиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси кенгашининг 2014 йил 24 июлдаги 104-сонли мажлис баёни билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида чоп этишга рухсат берилган.
Журнал Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 2015 йил 4 мартда рўйхатдан ўтказилган (гувоҳнома №0845).
Журнал муассиси: Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
Халқаро стандарт серия рақами - ISSN 2181-8584
“Irrigatsiya va Melioratsiya” илмий-техник журнали бир йилда 4 марта ҳар чорак якунлари билан чоп этилади ва обуначиларга тарқатилади.
Журналнинг мақсад ва вазифалари: сув хўжалиги соҳасида олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари, илмий-ишлаб чиқариш марказлари, лойиҳа корхоналари ва сув хўжалиги ташкилотларида сув ресурсларини самарали бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш, сувни иқтисод қилувчи илғор техника ва технологияларни жорий қилиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, қишлоқ ва сув хўжалигини механизациялаш, электрлаштириш ва автоматлаштириш, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва етиштириш, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларини янада ривожлантириш борасидаги илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик ишлари, илғор тажрибаларнинг натижалари, фан ва техника янгиликлари, қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва уларнинг ижроси шарҳловчи илмий-амалий, таҳлилий-тавсиявий йўналишдаги мақолаларни ўз саҳифаларида ёритади.
Республика сув хўжалиги соҳасидаги мавжуд муаммоларни ечимини кенг оммага тарғиб этади, ирригация, мелиорация ва механизация мутахассисларининг интелектуал салоҳиятини оширади, Сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер хўжаликлари раҳбар ходимларига иқтисодий-ҳуқуқий, илмий тавсия йўналишидаги маслаҳатларни беради.
“Irrigatsiya va Melioratsiya” илмий-техник журналида ёритилувчи тематикалар:
- Ирригация ва мелиорация;
- Гидротехника иншоотлари ва насос станциялари;
- Ирригация ва мелиорация ишларини механизациялаш;
- Қишлоқ хўжалигини механизациялаш;
- Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш;
- Сув хўжалиги иқтисоди ва ер ресурсларидан фойдаланиш;
- Сув хўжалиги соҳаси учун кадрлар тайёрлаш;
- Ирригация ва мелиорация соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар.
“Irrigatsiya va Melioratsiya” илмий-техник журнали Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Президиумининг 2015 йил 22 декабрдаги №219/5 сонли қарори билан 05.00.00-Техника фанлари, 06.00.00-Қишлоқ хўжалиги фанлари, 08.00.00-Иқтисодиёт фанлари бўйича диссертация натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган.