“ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ” ИЛМИЙ-ТЕХНИК ЖУРНАЛ, №2(24). 2021

BIM TEXNOLOGIYASIDAN FOYDALANGAN HOLDA GIDROTEXNIK INSHOOTLAR 3D MODELINI QURISH BIM TEXNOLOGIYASIDAN FOYDALANGAN HOLDA GIDROTEXNIK INSHOOTLAR 3D MODELINI QURISH
J.A.Qosimov – mustaqil izlanuvchi, D.Qalandarova–magistrant, “Toshkent irrigatsiya va qishloq xo‘jaligini mexanizatisyalash muhandislari instituti” Milliy tadqiqot universiteti Annotatsiya Maqolada grafik darsturlar orqali ta’lim tizimida, xususan, texnika oliy ta’lim muassalarida muhandislik fanlarida grafik dasturlar roli, ular orqali bugungi kun talabi bo‘lgan Build Art texnologiylar bilan bog‘liq masalalar o‘z yechimini oson va qulay erishilganligini ko‘rishimiz mumkun. Predmetlarning fazoviy xossalarini va vazifalarini tahlil qilish ko‘nikma, malakalari talabalarni grafik tayyorgarligining muhim tarkibiy qismidir. Grafik ta’lim sohasida talabalarning fazoviy tasavvurini rivojlantirish, fazoviy obrazlarni hayolan tahlil qilish, talabalarning aqliy va bilish faoliyatini faollashtirish, fazoviy tafakkurini, tasavurini rivojlantirish, fazoviy hodisalarni, shakllarni hayolan kuzatish, qabul qilish hamda barcha garfik bilim va malakalarni o‘zlashtirish, xotirada saqlab qolish kabi ijodiy fazilatlarni tarkib topdirishga salmoqli ulush qo‘shib kelmoqda. Kalit so’zlar: BIM (Building Information Modeling), grafik dasturlar, ta’lim, tahlil va natijalar, gidrotexnik inshootlar, 3D model, muhadislik kompyuter grafikasi.
ЕМ МАЙДАЛАШ ҚУРИЛМАСИНИНГ АСИНХРОН МОТОРИНИ СТАТИК ВА ДИНАМИК РЕЖИМЛАРИНИ МАТЕМАТИК МОДЕЛЛАШТИРИШ ОРҚАЛИ БАРҚАРОР ИШ РЕЖИМДА ИШЛАШИНИ ТАЪМИНЛАБ ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОРЛИГИНИ АНИҚЛАШ ЕМ МАЙДАЛАШ ҚУРИЛМАСИНИНГ АСИНХРОН МОТОРИНИ СТАТИК ВА ДИНАМИК РЕЖИМЛАРИНИ МАТЕМАТИК МОДЕЛЛАШТИРИШ ОРҚАЛИ БАРҚАРОР ИШ РЕЖИМДА ИШЛАШИНИ ТАЪМИНЛАБ ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОРЛИГИНИ АНИҚЛАШ
Н.Б.Пирматов – т.ф.д., профессор, И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, А.Т.Паноев – PhD, доцент “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институ- ти” миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти Аннотация Мақолада ем майдалаш қурилмаларининг асинхрон электр моторининг тезлигини частотали усулда бошқариб энер- гия тежамкорлигига эришиши келтирилган. Частота ўзгартгичлар ёрдамида бевосита, электр мотор частотасини ўзгар- тириб айланишлар сонини назорат қилиш мумкин. Бу усулнинг қулайликларидан бири шундаки, ток ва айланувчи мо- мент ўртасида мустаҳкам боғлиқлик бўлгани боис, частота ўзгартгич моторни ишга тушириш вақтида ишга тушириш токини пасайтириш имконини беради. Моторни ишга тушириш вақтида мотор силлиқ ишга тушади ва ишга тушириш вақтида электр энергияси тежалади. Электр юритма – универсал ем майдалаш қурилмасини кучайтириш коэффициенти- ни Ку=100 да Гурвиц критерияси ёрдамида математик моделлаштириш орқали ҳисоблаб таҳлил қилинди. Бунда электр юритма – универсал ем майдалаш қурилмаси тизимида кучайтириш коэффициенти - 3,95 < Ку< 895 оралиқда барқарор режимда ишлаши таъминланади. Универсал ем майдалаш қурилмасининг асинхрон мотори статик ва динамик режим- ларда оптимал бошқарилишига эришилади. Частотавий бошқариш орқали электр энергия истеъмоли 20 фоизгача ҳамда бир йилда 25920 кВт*с электр энергиясини тежалишига эришилади. Таянч сўзлар: энергия тежамкорлик, электр юритма, частота ўзгарткич, мақбул бошқарув, ишчи механизмлар, энер- гия самарадорлик, фойдали иш коэффициенти.
ЎЗГАРУВЧАН ЭЛEКТР ТОКИ БИЛАН ИШЛОВ БEРИШНИ УЗУМ НОВДА ҚАЛАМЧАЛАРИ ТУТУВЧАНЛИГИГА ТАЪСИРИНИ НАЗАРИЙ АСОСЛАШ ЎЗГАРУВЧАН ЭЛEКТР ТОКИ БИЛАН ИШЛОВ БEРИШНИ УЗУМ НОВДА ҚАЛАМЧАЛАРИ ТУТУВЧАНЛИГИГА ТАЪСИРИНИ НАЗАРИЙ АСОСЛАШ
Н.М.Маркаев – PhD, катта ўқитувчи, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизацияаш муҳандислари институти” МТУ Аннотация Мақолада узум новда қаламчасига электр ишлов беришда энергияни қаламчага киритишнинг энергетик хусусиятлари икки муҳит (сув ва қаламча) ли тизимни ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ўрганилган. Бунда узум қаламчалари томонидан ютиладиган энергия узум қаламчасининг электр ўтказувчанлиги (γ1), узум қаламчаларининг ҳажмий концентрацияси (Х1), электр ўтказувчи суюқликнинг ўтказувчанлиги (γ2) ва электр ўтказувчи суюқликнинг ҳажмий концентрацияси (Х2)га боғлиқ эканлиги аниқланган ҳамда илмий асосланган. Натижада икки муҳитли тизим, яъни узум новда қаламчаларининг ҳажмий концентрацияси (Х1) ва электр ўтказувчи суюқликнинг ҳажмий концентрацияси (Х2) орасидаги муносабат (Х1+Х2=1) бирга тенглиги, қаламчалар диаметри 1,2–1,5 cм оралиғида, кўндаланг кесим юзаси (S) қиймати 113,04–176,625 мм2 оралиғида ўзгариши, қаламчанинг солиштирма электр қаршилиги электр авжлантириш даврида 106,73–164,85 Ом-м оралиқда ўзгариши ҳамда ишчи камера ичига жойлаштириладиган электродлар орасидаги масофа (l), ишлов бериш кучланиши (U), электр токининг таъсир вақти (τ) ни ҳисобга олиш керак эканлиги аниқланди. Таянч сўзлар: электродлар, узум новда қаламчаси, электр авжлантириш, электромагнит майдони, ўтказувчанлик, солиштирма электр қаршилиги, ҳажмий концентрацияси.
ПУШТА ОЛИШ ЖАРАЁНИДА ГЎНГ СОЛИШ ҚУРИЛМАСИ ИШЧИ ҚИСМИ ПАРАМЕТРЛАРИНИ АСОСЛАШ ПУШТА ОЛИШ ЖАРАЁНИДА ГЎНГ СОЛИШ ҚУРИЛМАСИ ИШЧИ ҚИСМИ ПАРАМЕТРЛАРИНИ АСОСЛАШ
Б.М.Худаяров – т.ф.д., профессор, У.Т.Қузиев – PhD, доцент, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, У.И.Абдумаликов – таянч докторант, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти Аннотация Мақолада пушта ҳосил қиладиган машина базасида ярим чириган гўнгни янгидан шакллантирилаётган пушта тагига солишни амалга оширадиган қурилма конструкцияси, технологик иш жараёни тўғрисида маълумот берилиб, ишчи қисмнинг параметрларини асослаш бўйича тадқиқотларнинг натижалари келтирилган. Гўнгни бункердан белгиланган меъёрда тушириб берадиган парракли шнекнинг, жумладан, парракнинг шакли ва ўлчамлари, парракни шнек валига ўрнатиш бурчаги, паррак қадами ва парракдан чиқаётган гўнг бўлагининг тезликлари аниқланган. Тадқиқот натижаларига кўра, паррак шакли доира сектори кўринишида бўлиб, унинг радиуси 0,15 м, юзаси 0,00595 м2, паррак валга 45ο бурчакда ўрнатилган, паррак қадами ва қамров кенглиги ўзаро тенг бўлиб, у 87 мм. га тенг бўлиши аниқланган. Ушбу параметрларда парракли шнекка қўйилган талаблар бажарилади. Таянч сўзлар: гўнг, бункер, парракли шнек, тўсгич, туйнук, йўналтирувчи новлар.
STATIK TIZIMLARNI HISTEREZIS ORQALI ANIQLASH USULINI ISHLAB CHIQISH VA TADQIQ QILISH STATIK TIZIMLARNI HISTEREZIS ORQALI ANIQLASH USULINI ISHLAB CHIQISH VA TADQIQ QILISH
B.A.Xudayarov – t.f.d, professor, F.J.Turaуev – katta o‘qituvchi, “Toshkent irrigatsiya va qishloq xo‘jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” Milliy tadqiqot universiteti Annotatsiya Maqolada texnik tizimlarning histerezis modelini yaratish va raqamli amalga oshirish usullari ko‘rib chiqilgan. Matematik modellar chiziqli kesmalarda ikkala belgining turli tezligiga ega bo‘lakli chiziqli signallarga kirishini o‘rnatish orqali olingan chiziqli tizimlarning histerezis xususiyatlarini analitik tasvirlash asosida taklif etiladi. Amalda haqiqatda sodir bo‘ladigan statik tizimlarning histerezis xususiyatlarini aniqroq tavsiflash uchun ba’zi hollarda yuqori tartibli differensial tenglamalar, xususan, ikkinchi tartibli tenglamalar qo‘llaniladi. Yuqori tartibli differensial tenglamalardan foydalanish, histerezis egri chiziqlarning shakli va qiyaligi sikldan siklga o‘zgarishi mumkin bo‘lgan holda, siklik beqaror histerezisni modellashtirishga imkon beradi. Ba’zi tizimlar uchun bu jarayon ma’lum miqdordagi sikllardan so‘ng tugaydi (histerezis hodisasida vaqtinchalikjarayon deb ataladigan narsa bor, elektrotexnikada u magnit elementlarga nisbatan akkomodatsiya deb ataladi), boshqa tizimlar uchun bu siklik histerezis jarayoni beqarorlik har qanday vaqt davomida kuzatilishi mumkin. Statik obуektlarni histerezis orqali aniqlash usullari ishlab chiqilgan va organilgan. Tayanch so‘zlar: histerezis, integral model, Reyl-Masing printsipi, differentsial tenglamalar, sonli model, kirish signali.
"САРИҚЎРҒОН" ГИДРОУЗЕЛИ ИНШООТЛАРИ ОСТИДАГИ ФИЛЬТРАЦИЯ ОҚИМИНИ МОДЕЛЛАШТИРИШ "САРИҚЎРҒОН" ГИДРОУЗЕЛИ ИНШООТЛАРИ ОСТИДАГИ ФИЛЬТРАЦИЯ ОҚИМИНИ МОДЕЛЛАШТИРИШ
Б.К.Салиев – т.ф.д., доцент, Э.И. Бердиёров – докторант, М.Б.Салиева, Р.И.Турахонов – мустақил тадқиқотчилар, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Аннотация Мақолада 77 йил давомида эксплуатация қилинаётган гидроузел иншоотларининг техник ҳолати, тўғон остидаги суффозия жараёнлари сабаблари, тоғ-жинслари орасидаги оҳак, қум ва тупроқ заррачаларининг эриши, ер ости сув- лари билан оқиб кетиши масалалари ўрганилган. Шунингдек, ер ости сувларининг захириларини тўйинтиришда Сўх дарёсида қурилган “Сариқўрғон” гидроузели иншоотлари остида, дарё ўзанида ҳамда суғориш тизимларида содир бўлаётган фильтрация оқимлари ва суғориладиган майдонлардан сувларнинг сингиши тадқиқ этилган. Иншоотлар- нинг замини остидан фильтрация оқимллларини моделлаштириш ЭГДА усулида бажарилган, сув баланси натижала- рига асосан Сўх дарёси водийси сув остидан оқиб келадиган оқим 1,447 м3/с ва суғорма деҳқончиликдан шаклланган майдонлардан шимилган сувлар 17,388 м3/с ва “Катта Фарғона” каналининг чап қирғоқ қисмида 8,1 м3/с ва ўнг қирғоқ қисмида 9,346 м3/с сарфланиши кузатилган. Таянч сўзлар: гидроузел, иншоот, конус ёйилмаси, фильтрация, гидродинамика, модел, электрогидродинамик ўх- шашлик.
ЁМҒИРЛАТИБ СУҒОРИШ ҚУРИЛМАСИНИ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ТАДҚИҚОТИ НАТИЖАЛАРИ ЁМҒИРЛАТИБ СУҒОРИШ ҚУРИЛМАСИНИ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ТАДҚИҚОТИ НАТИЖАЛАРИ
З.Ж.Худоёров – PhD, доцент, Тошкент давлат аграр университети Аннотация Мақолада қишлоқ хўжалик экинларини ёмғирлатиб суғориш қурилмаларининг экспериментал тадқиқоти натижалари келтирилган. Кўп омилли тадқиқотлар натижасида олинган регрессия тенгламаси ёрдамида сув томчисининг учиш масофаси ва ёмғирлатиб суғориш жараёни таҳлил қилинган. Ёмғирлатиш жараёнини паст босимда амалга ошириш ва сув йўқотишлари- ни камайтириш учун дефлекторли насадканинг конструктив-функционал структурасининг янги техник ечими ишлаб чиқил- ган. Натижада насадка гидросистемасидаги босим 0,1–0,3 МПа. дан 0,065 МПа. гача камайтиришга эришилган. Паст босимда ёмғирлатиш эвазига сув томчиси учиш масофаси L=3,3-4,4 метрга, суғориш зонасининг кенглиги эса Δ=1,1 метрга тенг дала юзасидаги секторда жойлашади. Бунда сув томчиси учиш вақтининг назарий қиймати 0,47–0,58 с. ни ташкил этади. Таянч сўзлар: ёмғирлатиб суғориш, сув томчиси, учиш масофаси, насадка, ёмғирлатиш қурилмаси, сув З.Ж.Худоёров – PhD, доцент, Тошкент давлат аграр университети Аннотация Мақолада қишлоқ хўжалик экинларини ёмғирлатиб суғориш қурилмаларининг экспериментал тадқиқоти натижалари келтирилган. Кўп омилли тадқиқотлар натижасида олинган регрессия тенгламаси ёрдамида сув томчисининг учиш масофаси ва ёмғирлатиб суғориш жараёни таҳлил қилинган. Ёмғирлатиш жараёнини паст босимда амалга ошириш ва сув йўқотишлари- ни камайтириш учун дефлекторли насадканинг конструктив-функционал структурасининг янги техник ечими ишлаб чиқил- ган. Натижада насадка гидросистемасидаги босим 0,1–0,3 МПа. дан 0,065 МПа. гача камайтиришга эришилган. Паст босимда ёмғирлатиш эвазига сув томчиси учиш масофаси L=3,3-4,4 метрга, суғориш зонасининг кенглиги эса Δ=1,1 метрга тенг дала юзасидаги секторда жойлашади. Бунда сув томчиси учиш вақтининг назарий қиймати 0,47–0,58 с. ни ташкил этади. Таянч сўзлар: ёмғирлатиб суғориш, сув томчиси, учиш масофаси, насадка, ёмғирлатиш қурилмаси, сув босими, насадка гидросистемаси, дефлектор., насадка гидросистемаси, дефлектор.
ЧИРЧИҚ-ОҲАНГАРОН ВОҲАСИНИНГ ТИПИК БЎЗ ТУПРОҚЛАРИ ШАРОИТИДА ҒЎЗАНИ ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШНИНГ АҲАМИЯТИ ЧИРЧИҚ-ОҲАНГАРОН ВОҲАСИНИНГ ТИПИК БЎЗ ТУПРОҚЛАРИ ШАРОИТИДА ҒЎЗАНИ ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШНИНГ АҲАМИЯТИ
А.Б.Маматалиев – доцент, М.А.Маликова – магистрант, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети Аннотация Бугунги кунда дунёнинг кўпгина мамлакатларида табиий мувозанатнинг бузилиши, иқлим ўзгариши инсон фаолиятининг барча соҳаларида сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омилга айланмоқда. Айниқса, иқлим ўзгаришининг натижасида сувнинг буғланиши 10–15 фоизга ошиши туфайли ўсимликларнинг транспирацияси ва суғориш меъёрларининг ортиши боис сувнинг 10–20 фоиз кўпроқ сарфланишига олиб келади. Мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида Чирчиқ-Оҳангарон воҳасининг типик бўз тупроқлари шароитида “Наманган-77” ғўза навини томчилатиб суғориш технологиясини қўллаган ҳолда суғориш тартиблари ва ғўзанинг ўсиб-ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилди. Суғориш усулларининг тупроқнинг сув-физик хоссаларига, жумладан, сув ўтказувчанликка таъсири кўриб чиқилди. Мақолада типик бўз тупроқларда “Наманган -77” ғўза навини суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-60% тартибда бўлганда, эгатлаб ва томчилатиб суғоришдаги суғоришлар меъёрлари, муддатлари, сонлари, суғоришлар орасидаги давр ва суғориш давомийлиги бўйича маълумотлар акс этган. Шу билан биргаликда, ғўзада олиб борилган фенологик кузатув натижалари келтирилиб, суғориш усуллари бўйича солиштирилган. Таянч сўзлар: ғўза, типик бўз тупроқлар, томчилатиб суғориш, эгатлаб суғориш, суғориш тартиби, суғориш меъёри, ҳосилдорлик.
СУВ ОМБОРЛАРИДА ДАРЁ ОҚИЗИҚЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ ГИДРАВЛИК МОДЕЛИ СУВ ОМБОРЛАРИДА ДАРЁ ОҚИЗИҚЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ ГИДРАВЛИК МОДЕЛИ
А.М.Арифжанов – т.ф.д., профессор, С.Н.Хошимов – PhD., доцент в.б., “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети Аннотация Мақолада сув омборлари косасини лойқаланиш жараёнини камайтириш чора тадбирлари бўйича амалий ва назарий изланишлар таҳлили келтирилган. Ўзан сув омборлари фойдали ҳажми, сел оқими ва тошқинлар сабабли жадал равишда қисқариб боради, шунинг учун ўзан сув омборларини лойқа босишдан асраш ва лойқаланиш жараёнини камайтириш энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Тадқиқот объектида олиб борилган ўлчов ишлари таҳлилидан маълум бўлмоқдаки, "Чортоқ" сув омборига бир мавсум давомида оқим билан биргаликда 170–180 минг м3 миқдорда лойқа чўкиндилар кириб келади. Кириб келаётган лойқа чўкиндиларнинг миқдори, фракцион таркиби таҳлил қилинган. "Чортоқ" сув омборида олиб борилган табиий дала тадқиқотлари ва бу соҳада олиб борилган қатор олимларнинг ишланмалари бўйича йириклиги d>0,2 мм. дан юқори бўлган оқизиқларни туб ва муаллақ чўкиндилар чегараси сифатида қабул қилиб, ҳисоблаш ишларини d≥0,2 мм фракцияли заррачалар учун амалга оширилди. Назарий ва амалий изланишлар асосида сув омбори кириш қисмида қурилиши тавсия этилган тиндиргичнинг параметрлари (ўлчамлари) йирик фракцияли заррачалар ҳажмига мос равишда қуйидагича таклиф этилган: тиндиргич узунлиги L=375 м, ўртача кенглиги B=230 м, ўртача чуқурлиги эса h=1,5 м, ўлчамларда лойиҳалаш ва қуриш тавсия этилган. Тавсия этилган тиндиргич мавсумий тозаланадиган бўлиб, вегетация даврида, яъни сув омбори сувдан бўшатилгандан сўнг, тиндиргичда чўккан туб чўкиндилар механик усулда тозалаш тавсия этилган. Таянч сўзлар: сув омбори, тиндиргич, ўзан, оқим, бьеф, лойқа-чўкиндилар, фойдали ҳажм, сув сатҳи.
СОЯНИНГ “НАФИС” ВА ГУЛКАРАМНИНГ “РАСКОТ” НАВИНИ ЁМҒИРЛАТИБ СУҒОРИШ САМАРАДОРЛИГИ СОЯНИНГ “НАФИС” ВА ГУЛКАРАМНИНГ “РАСКОТ” НАВИНИ ЁМҒИРЛАТИБ СУҒОРИШ САМАРАДОРЛИГИ
С.Х.Исаев – қ.х.ф.д., профессор, “ТИҚХММИ” МТУ, Х.С.Хусанбаева – докторант, ПСУЕАИТИ, С.А.Дўстназарова – докторант, “ТИҚХММИ” МТУ, Ж.Д.Нарзуллаев – докторант,“ТИҚХММИ” МТУ Аннотация Маълумки, кейинги йилларда иқлим ўзгаришини таҳлилларга назар соладиган бўлсак, 1960–2014 йиллардаги чучук сув истеъмолини баҳолаш кўрсаткичларига кўра, жами чучук сув сарфининг 70 фоизи қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик секторлари ҳиссасига тўғри келган бўлиб, шундан қишлоқ хўжалиги ерларининг 20 фоизи суғориладиган ерлар бўлиб, бу ерларда жами озиқ-овқат маҳсулоти ҳажмининг 40 фоизи ишлаб чиқарилган. Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларга бўлган эҳтиёжларини қондириш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида Тошкент вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида соянинг “Нафис” ҳамда гулкарамнинг “Раскот” навларини парваришлашда ёмғирлатиб суғо- ришда cоянинг “Нафис” навини суғоришни ўтлоқи бўз тупроқлар ўсув даври давомида 3-5-5 тизимда, ҳар галги суғориш меъёри 220–230 м3/га мавсумий суғориш меъёри 2880 м3/га ҳамда гулкарамнинг “Раскот” навини ўсув даври давомида 2-4-5 тизимда, ҳар галги суғориш меъёри 220–225 м3/га, мавсумий суғориш меъёри 2440 м3/га меъёрда ёмғирлатиб суғо- рилганлиги баён этилган. Таянч сўзлар: соя ва гулкарам навлари, ёмғирлатиб суғориш усули, тупроқнинг ғоваклиги, тупроқнинг сув ўтказув- чанлиги, чекланган дала нам сиғими, суғориш меъёри, суғориш муддатлари, мавсумий суғориш меъёри, соя ва гулкарам- нинг ўсиб-ривожланиши, экинлар ҳосилдорлиги.
СУВ ДИПЛОМАТИЯСИ: МАРКАЗИЙ ОСИЁ МИНТАҚАСИДА УНДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ САМАРАЛИ ЕЧИМИ СУВ ДИПЛОМАТИЯСИ: МАРКАЗИЙ ОСИЁ МИНТАҚАСИДА УНДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ САМАРАЛИ ЕЧИМИ
Марказий Осиё заминида деҳқончилик, экинни суғориш илми, ер усти ва ер ости ирригация иншоотларини барпо этиш тажрибаси минг йиллар давомида шаклланиб, сайқал топиб келган. Аждодларимиз обиҳаётнинг бир томчисини ҳам исроф қилмасдан, унумли фойдаланиб, сув бўйларида ҳамжиҳатликда ва фаровон ҳаёт кечирган. Дарё ва сойлар ўзанларини бошқариб, ариқлар қазиб, сув чиқарган, турли экин етиштириб, манзилларни обод этган. Шу боис, сув Марказий Осиё халқлари тинчлиги ва фаровонлигини таъминловчи энг муҳим неъматлардан бири сифатида ҳам шун- дай қадр-қимматга эга.
РЕСПУБЛИКАДА ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРМОҚЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ФАКУЛЬТЕТ ВАЗИФАЛАРИ
А.С.Чертовицкий – профессор, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари инсти- тути” миллий тадқиқот университети Аннотация Мақолада факультетда олиб борилаётган илмий-тадқиқот фаолияти ҳолати таҳлил қилиниб, ердан фойдаланиш асослари, уларнинг ердан фойдаланиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича дастурий ҳужжатлар билан боғлиқлиги бўйича илмий тадқиқот ишлари мувофиқлаштирилмаганлиги қайд этилган. Иқтисодиёт фанлари бўйича илмий кадрлар тайёрлашнинг пастлиги алоҳида таъкидланган, инновацион ва бозор иқтисодиёти шароитида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича тадқиқотларнинг асосий вазифалари белгилаб берилган. Шунингдек, ишлаб чиқариш учун кадрлар тайёрлаш масалалари таҳлил қилинди, факультет тузилмаси ва ўрганилаётган фанлар бўйича камчиликлар аниқланди, уларнинг ишлаб чиқариш ишлари турлари билан етарли даражада чамбарчас боғ- лиқ эмаслиги қайд этилди. Амалга оширилаётган ер ислоҳоти мақсадларига мувофиқ янги йўналиш ва фанлар тавсия этилди. Таянч сўзлар: факультет, ердан фойдаланиш, илмий тадқиқотлар, инновациялар, фанлар, модернизация, ер ресурслари, самарадорлик.
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ ЕР ҚОПЛАМИДАГИ ЎЗГАРИШЛАРИНИ МАСОФАДАН ЗОНДЛАШ ОРҚАЛИ АНИҚЛАШ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ ЕР ҚОПЛАМИДАГИ ЎЗГАРИШЛАРИНИ МАСОФАДАН ЗОНДЛАШ ОРҚАЛИ АНИҚЛАШ
Ш.Қ.Рахмонов – PhD доцент, И.О.Бозаров – таянч докторант, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меха- низациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети Аннотация Мақолада Тошкент вилояти мисолида масофадан зондлаш технологияси ёрдамида рақамли мониторингини юри- тиш ёритилган. Тадқиқот ишида Тошкент вилоятининг ер қопламидаги 1993–2020 йиллар оралиғидаги 27 йиллик ўзгаришларни масофадан зондлаш орқали таҳлил қилинди. Тошкент вилоятида аҳоли пункти ерлари 93065,41 гектарга кўпайган. Қишлоқ хўжалик экин ерлари 27465,4 гектар майдонга камайганлиги ArcGIS дастури орқали таҳлил қилинди. Ер қопламидаги ўзгаришлар натижаси харита кўринишига келтирилди. Бунда USGSнинг “Landsat 4-5 TM C2 L2” коллекциясидан фойдаланилди. Таҳлил қилиш учун шартли равишда 9 та ер қопламига ажратиб олинди ва “Interactive supervised classification” классификацияси орқали таҳлил қилинди. Ушбу тадқиқот методологияси бошқа вилоятларда ҳам қўллани- ши тавсия этилади. Таянч сўзлар: масофадан зондлаш, космосурат, Landsat, ер фонди, ер қоплами, ер мониторинги, қишлоқ хўжалиги ерлари, сув фонди ерлари, аҳоли пункти ерлари.
QISHLOQ XO'JALIGIDA QO‘LLANILADIGAN ASINXRON MOTORLARNI VIBRATSIYA KO‘RSATKICHLARI BO‘YICHA DIAGNOSTIKA VA HIMOYA QILISH USULLARINI TAHLIL QILISH QISHLOQ XO'JALIGIDA QO‘LLANILADIGAN ASINXRON MOTORLARNI VIBRATSIYA KO‘RSATKICHLARI BO‘YICHA DIAGNOSTIKA VA HIMOYA QILISH USULLARINI TAHLIL QILISH
M.Ibragimov – dotsent, t.f.n, D.M.Akbarov – tayanch doktorant, "Toshkent irrigatsiya va qishloq xo‘jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti" milliy tadqiqot universiteti Annotatsiya. Hozirgi vaqtda asinxron elektr motorlaridan zamonaviy ishlab chiqarish korxonalari kabi qishloq xo‘jaligi ob’ektlarida keng ko‘lamda qo‘llanib kelinmoqda. Tahlillar shuni ko‘rsatadiki, ular mamlakatimizda ishlab chiqariladigan elektr energiyasining deyarli 80 foizga yaqinidan foydalanadi, shuning uchun ularning ishlash barqarorligi qishloq xo‘jaligi va sanoatda muhim o‘rin tutadi. Hozirgi vaqtda tebranish diagnostikasi elektr mashinalaridagi nuqsonlarni aniqlash, qismlarning ishdan chiqishining oldini olish, ularning xizmat qilish muddatini uzaytirish va ularni kapital ta’mirlash muddatlarini uzaytirish bo‘yicha qator muammolarni hal qilishning samarali vositalaridan biridir. Qishloq xo‘jaligi sanoati korxonalarining ishlab chiqarish jarayonlarida asinxron motorlar asosidagi elektr yuritmalarining elektromexanik uskunalari ishlashining elektr xavfsizligi, ishonchliligi va mustahkamligini saqlash elektr tizimlarining dolzarb vazifasi bo‘lib qolmoqda. Tayanch so‘zlar: Asinxron elektr dvigatel, izolyatsiya, himoya, qisqa tutashuv, vibratsiya, faza yo‘qolishi, analiz, texnologik jarayon, kuchlanish, tok.
ЭЛЕКТРОГИДРАВЛИК ЭФФЕКТ ЁРДАМИДА СУВНИ ЗАРАРСИЗЛАНТИРИШ ВА ЎСИМЛИКЛАР УЧУН СУВДАГИ ОЗУҚА МИҚДОРИНИ КЎПАЙТИРИШ УСУЛИ ЭЛЕКТРОГИДРАВЛИК ЭФФЕКТ ЁРДАМИДА СУВНИ ЗАРАРСИЗЛАНТИРИШ ВА ЎСИМЛИКЛАР УЧУН СУВДАГИ ОЗУҚА МИҚДОРИНИ КЎПАЙТИРИШ УСУЛИ
А.А.Турдибаев – PhD, доцент, Н.А.Айтбаев – таянч докторант, Д.М.Акбаров – таянч докторант, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети Аннотация Мақолада электрогидравлик эффектдан фойдаланиб оқова сувни зарарсизлантириш ва қишлоқ хўжалиги экинлари учун сувдаги нитрат миқдорини ошириш мумкинлиги баён этилган. Сувда кимёвий жараёнлар ҳосил бўлиши, электроги- дравлик эффектнинг ультратовуш ва ультрабинафша нурланиш билан бирга амалга оширилганлиги билан тавсифланади. Электрогидравлик эффект билан сувга дастлабки ишлов бериш орқали сувдаги нитратларнинг миқдори 1,1 мг/л. дан 2,23 мг/л. гача, яъни 102,7 фоизгача ортиши кузатилган бўлса, ишлов берилган сувдаги E. coli (ичак таёқчалари) бактерияла- рининг зарарсизланиши 3474(RLU) дан 610 (RLU) гача яъни, назоратдагига нисбатан 82,55 гача камайганлиги кузатилган. Сувдаги нитратларни кўпайиши ва E.сoli (ичак таёқчалари) бактерияларининг зарарсизланиши ишлов бериш вақтига, раз- ряд кучланишига, конденсатор сиғимига, разряд оралиғига ва электрогидравлик эфект билан ишлов беришда импульслар сонига боғлиқ бўлиб, сувда электрогидравлик зарбанинг кимёвий реакциясини келтириб чиарадиган ультратовуш ва уль- трабинафша нурланиш билан бирга амалга ошириш учун разряд кучланиши 9–15 кВ., ишлов бериш вақти 100–120 минут, конденсатор сиғими 0,8 мкФ, разряд оралиғи ишлов бериш кучланишига боғлиқ ҳолда 10–12 мм бўлиши тавсия этилади. Таянч сўзлар: электрогидравлик эффект, нитратлар, E. coil бактериялари, сувни зарарсизлантириш разряд кучлани- ши, ҳаво оралиғи, конденсатор сиғими, индуктивлик электродлар орасидаги ишчи оралиқ, ишлов бериш вақти.
ҒЎЗАПОЯНИ ЭГИЛТИРАДИГАН КУЧНИ УНИНГ МОРФОЛОГИЯСИ ВА ЭГИЛТИРГИЧГА БОҒЛИҚЛИГИ ҒЎЗАПОЯНИ ЭГИЛТИРАДИГАН КУЧНИ УНИНГ МОРФОЛОГИЯСИ ВА ЭГИЛТИРГИЧГА БОҒЛИҚЛИГИ
Б.Худаяров – т.ф.д., профессор, У.Қузиев – PhD., доцент, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизаци- ялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети Аннотация Мақолада тадқиқотнинг объекти сифатида пуштада тик ҳолатда турган ғўзапоянинг ён эгатга эгилтириш жараёни ва уни амалга оширадиган эгилтиргичнинг технологик ва конструктив параметрлари қабул қилинди. Ғўзапояларни ён эгатга, агрегат ҳаракат йўналиши бўйича, эгилтириш таклиф этилаётган технологиянинг бошланғич жараёни ҳисобланади. Жа- раённинг сифатли бажарилганлиги ғўзапояларни ён эгат тубига унинг симметрия ўқи бўйича ётқизилганлиги билан баҳо- ланади. Эгат симметрия ўқига нисбатан ғўзапояни 30° гача бурчакда жойлаштириш қўйилган талабни қаноатлантиради. Шунда кўмилган ғўзапоя келгусида бажариладиган қатор орасига ишлов бериш агротадбирларига халақит кўрсатмайди. Тадқиқотларни олиб боришда назарий ва деҳқончилик механикаси қонун-қоидалари, олий математика ва экспери- ментларни математик режалаштириш усулларидан фойдаланилди. Тик ҳолатдаги ғўзапояни ён эгатга эгилтириш жараёни ва бунда ғўзапоянинг бикирлиги, ўлчамлари, хусусиятлари, шунингдек, эгилтиргичнинг ўрнатилиш бурчаги ва баланд- ликларининг таъсирини эътиборга олган ҳолда улар томонидан эгилтиргичга таъсир этадиган куч миқдори аниқланди. Натижалар уларнинг графикларни қуриш орқали таҳлил қилинган. Ғўзапояни эгилтирадиган куч миқдорига эгилтиргичнинг ўртнатилиш баландлиги ва бурчакларнинг таъсирлари тажриба ўтказиш орқали асосланган. Олиб борилган назарий ва экспериментал тадқиқотлар натижасида ғўзапояларни эгат ўқига нисбатан кичик бурчакда ётқизиш учун эгилтиргичнинг пушта юзасидан ўрнатилиш баландлиги h=15 см, ҳаракат йўналишига нисбатан бурчаги γ=43°ва эгилтиргичнинг эгрилик радиуси r=96 мм бўлиши лозимлиги аниқланган. Таянч сўзлар: ғўзапоя, ғўзапоя эгилтиргич, эгилтирадиган куч, эгилиш бурчаги, ишқаланиш бурчаги, эгат туби, эгат ўқ чизиғи.
ЎҚЁЙСИМОН ПАНЖАНИНГ КЕНГЛИГИ ВА ИШЛОВ БЕРИШ ЧУҚУРЛИГИНИ УНИНГ ТОРТИШГА БЎЛГАН ҚАРШИЛИГИГА ТАЪСИРИ ЎҚЁЙСИМОН ПАНЖАНИНГ КЕНГЛИГИ ВА ИШЛОВ БЕРИШ ЧУҚУРЛИГИНИ УНИНГ ТОРТИШГА БЎЛГАН ҚАРШИЛИГИГА ТАЪСИРИ
Т.С.Худойбердиев – т.ф.д., профессор, А.М.Абдуманнопов – таянч докторант, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти Аннотация Янги боғларнинг мевали кўчат қатор ораларига турли сабзавот-полиз экинларини экиб, фермерлар томонидан 5–8 йилгача қўшимча даромад олиш мумкин, лекин, аксарият фермер хўжаликлари бу имкониятдан тўла фойдаланишганла- ри йўқ. Чунки, боғ қатор оралари тупроғини экишга таёрлаш учун эрта баҳорда шудгорланган ерларни юмшатиш, йирик кесакларни майдалаш, тупроқ юзасини текислаш ва суғориш ариқларини очиш керак бўлади. Бу ишларни амалга ошириш учун, ҳозирги даврда, ҳар бир технологик жараённи бажаришга боғ қатор ораларига қишлоқ хўжалик агрегатининг алоҳи- да-алоҳида кириши керак бўлади. Шу сабабли мевали кўчат қатор ораларига сабзавот-полиз экинларини экишга тупроқни таёрлаш учун кўп вақт, мехнат ва харажатни талаб қилади. Мазкур мақолада, юқоридагиларни ҳисобга олиб, бир ўтишида ёки бориб келишида боғ қатор ораларини полиз-сабзавот экинларини экишга тайёр ҳолга келтирувчи комбинациялаш- ган агрегатнинг конструкциясини ишлаб чиқиш ҳамда унинг айрим иш органларининг параметрларини аниқлаш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари келтирилган. Боғ қатор ораларига ишлов берувчи комбинациялашган агрегатнинг ўқёйсимон панжа иш органларини асосий энергетик кўрсаткичларидан бири тортишга бўлган қаршилиги ҳисобланади. Бу иш органининг тортишга бўлган қаршилиги конструктив ва технологик параметрларга боғлиқ. Шунинг учун иш орга- нининг кенглиги ва ишлов бериш чуқурлигига боғлиқлиги ўрганилиб, мавжуд ифодалардан фойдаланишни кенгайтириш учун соддалаштирилди. Ўқёйсимон панжа иш органининг тортишга бўлган қаршилиги ифодасини график кўринишида ечилиши, масаланинг мазмунини тушунишни осонлаштиради ва бу ифодалардан бошқа тадқиқотчиларнинг фойдалани- шига қулайлик яратилади. Бу эса ифодаларнинг универсаллигини оширади. Мазкур тадқиқотда икки хил катталикларга эга бўлган, яъни 1) b=0,22 м; h=0,2 м; 2) b=0,25 м; h=0,15 м ўқёйсимон пан- жанинг тотишга бўлган қаршилигини қурилган графикдан фойдаланиб аниқланган. Унинг қийматлари мос равишда Rўп1=1040,8 N; Rўп2=943,2 N га тенг. Таянч сўзлар: иш органи, тортишга бўлган қаршилик, конструқция, ўқёйли панжа, ишлов бериш чуқурлиги ва кенгли- ги, тупроқнинг деформацияланиши, тупроқнинг зичлиги, тупроқнинг намлиги ва агротехник талаблар.
ВИБРОЗАРБАЛИ ПРЕССЛАШ ЖАРАЁНИДА БЕТОН АРАЛАШМАСИ ВА БЕТОННИНГ ФИЗИК МОДИФИКАЦИЯСИ ВИБРОЗАРБАЛИ ПРЕССЛАШ ЖАРАЁНИДА БЕТОН АРАЛАШМАСИ ВА БЕТОННИНГ ФИЗИК МОДИФИКАЦИЯСИ
Б. Б. Ҳасанов – д.т.н., профессор, М.З.Ражабов – ассистент, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, "Миллий тадқиқот университети" Аннотация Кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бетоннинг физик-механик хусусиятлари, цемент фаоллигидан ташқари, агре- гатлар тури ва бошқалар бетон аралашмасининг В/С қиймати билан белгиланади. Бетоннинг кучи ва сув ўтказувчанлиги- нинг В/C га боғлиқлиги бетон тузилишини шакллантиришнинг жисмоний моҳиятидан келиб чиқади. Цементнинг гидра- тация жараёнини ўрганиш шуни кўрсатдики, цемент, қаттиқлашув сифати ва муддатига қараб, атиги 15 та боғланиш ҳосил қилади. Унинг массасидан 25 фоизи сув. Биринчи ой давомида цемент массасининг камида 20% сув буғланади. Шу билан бирга, бетон аралашманинг пластиклигини бериш, бириктирувчи гидрация шароитларини яхшилаш учун сезиларли дара- жада кўпроқ сув киритилади, чунки (В/C)бошланғич = 0,20 да бетон аралашмаси деярли қуруқ бўлиб қолади ва уни сифатли ётқизиш, шакллантириш ва сиқиш мумкин емас. Цемент билан кимёвий реакцияларга кирмасдан ортиқча сув бетонда сув тешиклари ва капиллярлар сифатида қолади ёки буғланади ва ҳаво тешикларини қолдиради. Шубҳасиз, бу бетоннинг мустаҳкамлиги ва сувга чидамлилиги пасайишининг асосий сабабидир. Таянч сўзлар: модификация, гидратация, ишлов бериш қобилияти, бетон аралашмаси, тузилиши, хусусиятлари, му- стаҳкамлиги, сувга чидамлилиги, ғоваклилиги, зичлиги, сувсизланиши, филтрлаш, сантрифüжлаш, вакуум, тебраниш бо- сими вибро-зарба босиш.