“ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ” ИЛМИЙ-ТЕХНИК ЖУРНАЛ, №2(24). 2021

Мақолада Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ерлари бозорини яратиш учун зарур шарт-шароитлар таҳ-
лил қилиниб, ерга эгалик ҳуқуқини қайта шакллантиришга, ернинг деградациясига (1991 йилдаги бонитет кўрсаткичи-
ни 60 баллдан 50 гача ва ҳозирги вақтда ундан ортиқ даражага камайиши, яйловларнинг 20–30 фоизга деградацияси)
ва ундан фойдаланишда келиб чиқадиган иқтисодий зарарнинг ортиши, ер учун тўловларда ер рентасининг ўрнига
алоҳида эътибор қаратилган. Ер бозорини ташкил этишнинг 6 мезони ва 11 асосий тамойили белгиланди ва тизим-
лаштирилди, суғориладиган деҳқончилик минтақасида ер ва сув рентаси ўртасидаги муносабатлар, республикада ер ва
сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда бозорнинг ўрни белгиланди.
Таянч сўзлар: ер, бозор, чекловлар, давлат томонидан тартибга солиш, мулк, рента, ер рентаси, ердан фойдаланиш
самарадорлиги.
03.02.2022 870