“IRRIGATSIYA VA MELIORATSIYA” ILMIY-TEXNIK JURNAL, №2(24). 2021

КАВИТАЦИЯНИНГ НАСОС АГРЕГАТЛАРИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ИСТЕЪМОЛИГА ТАЪСИРИ Р.Ж.Баратов –т.ф.н., доцент, Я.Э.Чўллиев – ассистент, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети КАВИТАЦИЯНИНГ НАСОС АГРЕГАТЛАРИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ИСТЕЪМОЛИГА ТАЪСИРИ Р.Ж.Баратов –т.ф.н., доцент, Я.Э.Чўллиев – ассистент, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети
Ушбу мақолада насос агрегатларида кавитация ҳосил бўлиш сабаблари ва электр энергия истеъмолига таъсирини ташхислаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича назарий ва экспериментал тадқиқотлар натижалари келтирилган. Кавитацияни ўлчашда ўта кичик сиғимни ўлчаш датчигидан фойдаланиш самарали, ўлчаш аниқлиги юқори ва нархи арзон бўлган ўлчаш ва назорат қилишнинг интеллектуал тизимини ишлаб чиқиш имконияти мавжудлиги келтирилган. Эксперимент натижалари микроконтроллерлар ёрдамида ўта кичик сиғимларни юқори аниқликда яъни нисбий хатолик 1.5% гача бўлган хатоликда ўлчаш имкониятини яратади. Насос станцияларидаги сўриш қувурида кавитацияни ўлчаш ва назорат қилиш орқали электр энергия истеъмолини 5 -7% гача камайтириш имконияти мавжуд. Таянч сўзлар: насос, пуфакча, бошқариш, кавитация, ўлчаш, интеллектуал ўлчаш тизими, датчик, микроконтроллер, статик босим, конденсатор, структура схема.
ТЕХНИК МУАССАСАДА УСЛУБИЙ ЁРДАМ ОРҚАЛИ ESP ТАКОМИЛЛАШТИРИШ: ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИГИ ИХТИСОСЛИГИГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИНГЛИЗ ТИЛИ Г.Эшчанова - катта ўқитувчи У.Нуллаев - катта ўқитувчи Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
Мақолада ESP фан ва инглиз тилини ўқитишни бирлаштириш усуллари муҳокама қилинади. Бу ёндашув талабалар учун жуда рағбатлантирувчи бўлиши мумкин, чунки талабалар инглиз тили дарсларида ўрганганларини ўзларининг асосий таълим соҳаларида, хоҳ у ҳуқуқ, информатика, бизнес, туризм ва ҳоказоларда қўллашлари мумкин. Луғат ва ту- зилмалардан фойдаланиш имконияти уларга ўргатилган билимларни мустаҳкамлайди ва уларнинг мотивациясини оширади. Бироқ, ўқитишда ESP грамматика ва тил тузилмаларини ўргатишдан кўра контекстда тилга кўпроқ эътибор беради. Шунингдек, ESL синфларида инглиз тилини ўргатиш усулларини ва инглиз тилини аниқ мақсадларда, айниқса, қишлоқ хўжалигига оид инглиз тилини ўргатишнинг аҳамияти ифодаланади. Таянч сўзлар: (Махсус мақсадлар учун инглиз тили) ESP, инглиз тили қишлоқ хўжалиги йўналишида, луғатни ри- вожлантириш, мутахассислик,умумий мақсадлар учун инглиз тили, таққослаш, бўш жойларни тўлдириш, (инглиз тили иккинчи тил сифатида) ESL.
ҚИЗЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ А.Р.Ходжанов - доцент, В.В.Маҳмудов - ассистент Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
Мақолада ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган холда олий таълимнинг долзарб масалалари кўтарилган. Қизлар- нинг жисмоний ҳолатини яхшилаш борасида тегишли тавсиялар бериб ўтилган. Спортчи қизлар учун қулай шароит яра- тиш таъсир кўрсатувчи имконият ва сифатларини қўллаш кўриб чиқилган. Шунинг натижасида институт спортчи қизлари шахмат-шашка, стол-теннис спорт турларидан туман, шаҳар саралаш босқичларида 2–3 ўринларини эгаллаб, республика босқич йўлланмасини қўлга киритишган. Республика босқичида жамоамизнинг 2 нафар талаба қизлари иштирок этиб спортнинг стол-теннис тури бўйича 4-ўрин ва спортнинг шашка турларидан 5-ўринни эгаллашди. Таянч сўзлар: қатъий матонат, жисмоний хусусиятлар, ўзини тута билиш, эстетик хусусиятлар, меъёрий кўрсаткичлар.
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ УСУЛЛАРИ ОРҚАЛИ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ESP (МАХСУС МАҚСАДЛАР УЧУН ИНГЛИЗ ТИЛИ) ТАЛАБА ЛУҒАТИ Г.Эшчанова - катта ўқитувчи Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
Ушбу мақолада олий таълимдаги сўнгги тенденция - ESP (Махсус мақсадлар учун инглиз тили) курслари муҳокама қилинганди. Ушбу курслар талабаларнинг таълим соҳасига қараб эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Мақсад талабаларнинг малакасини ошириш ва уларга кундалик вазиятларни енгиш ва муҳандислик, тиббиёт, таълим, ахборот технологиялари ва бошқалар каби кўплаб соҳалардаги мутахассислар билан ишлашга тайёрлашга ёрдам бериш- дир, мақсад маҳаллий ўқитувчиларни ушбу курсларни муваффақиятли ўқитиш учун тайёрлашдир. ESP (Махсус Мақсад- лар учун Инглиз тили) ни ўрганаётганда умумий инглиз тили ва техник луғат учун янги луғатни ўрганиш қобилиятини ривожлантириш учун талабалар тил ўрганиш стратегияларининг аҳамиятини тушунишлари ва улардан тўғри фойдала- нишга ўргатишлари керак. Ўқитувчилар ўз таълим соҳасига оид луғатни ўрганишга ёрдам беришади. Таянч сўзлар: Инглиз тили, ибораларни мослаштириш, бўш жойларни тўлдириш, ахборот технологиялари, тил ўрга- ниш стратегияси, луғат, луғатни ривожлантириш, аниқ мақсадлар учун инглиз тили, экологик муаммолар.
ЎЗБЕКИСТОНДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИ БОЗОРИНИ ЯРАТИШ НЕГИЗИ МЕЗОН ВА ТАМОЙИЛЛАРИ А.Р.Нурназаров – изланувчи Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
Мақолада Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ерлари бозорини яратиш учун зарур шарт-шароитлар таҳ- лил қилиниб, ерга эгалик ҳуқуқини қайта шакллантиришга, ернинг деградациясига (1991 йилдаги бонитет кўрсаткичи- ни 60 баллдан 50 гача ва ҳозирги вақтда ундан ортиқ даражага камайиши, яйловларнинг 20–30 фоизга деградацияси) ва ундан фойдаланишда келиб чиқадиган иқтисодий зарарнинг ортиши, ер учун тўловларда ер рентасининг ўрнига алоҳида эътибор қаратилган. Ер бозорини ташкил этишнинг 6 мезони ва 11 асосий тамойили белгиланди ва тизим- лаштирилди, суғориладиган деҳқончилик минтақасида ер ва сув рентаси ўртасидаги муносабатлар, республикада ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда бозорнинг ўрни белгиланди. Таянч сўзлар: ер, бозор, чекловлар, давлат томонидан тартибга солиш, мулк, рента, ер рентаси, ердан фойдаланиш самарадорлиги.