“ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ” ИЛМИЙ-ТЕХНИК ЖУРНАЛ, №2(24). 2021

ПАРАБОЛА КЕСИМЛИ КАНАЛЛАРИ УЧУН СУВ САТҲИ АВ- ТОРОСТЛАГИЧ ВА УНИНГ СУВ ЎТКАЗИШ ҚУВВАТИ ПАРАБОЛА КЕСИМЛИ КАНАЛЛАРИ УЧУН СУВ САТҲИ АВ- ТОРОСТЛАГИЧ ВА УНИНГ СУВ ЎТКАЗИШ ҚУВВАТИ
М.-Г.А.Кадирова – т.ф.н, доцент, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети Аннотация Таклиф этилган парабола кесимли каналлари учун эгилувчан органлари билан ясалган сув сатҳи авторостлагич кон- струкцияси кўриб чиқилди. Авторостлагич затвори сув ўтказиш қувватини аниқлаш учун назарий формуласи ишлаб чиқилди ва ушбу формуладаги сарф коэффициентлар қийматларини аниқлаш учун экспериментал тадқиқотлар бажа- рилди. Тадқиқотлар экспериментал лотокда ўрнатилган авторостлагич моделида амалдаги авторостлагичга нисбатан физик моделлаштириш усули бўйича бажарилди. Тадқиқотлар натижаларини математик ишлов берилиши асосида авторостлагич затвори сарф коэффициенти қийматларининг парабола шаклидаги функционал боғланиш эгри чи- зиғи ифодаси топилди. Бунда тадқиқотлар бўйича аниқланган сарф коэффициентлар қийматлари нуқталари парабола шаклидаги топилган функционал боғланиш эгри чизиғига нисбатан + 4–5 фоиз айирмасини кўрсатди. Бундан ташқа- ри, юқори бьефида белгиланган сув чуқурлигини авторостлагич ушлаб турган чуқурлиги билан айирмасини аниқлаш тадқиқотлари ҳам бажарилди, ушбу айирмаси + 1 см бўлишини кўрсатди, ушбу кўрсаткич юқори бьефда белгиланган сув чуқурлигини хатоси + 5 фоиздан кўп бўлмаслигини кўрсатди. Демак, авторостлагич автоматик сув тўсувчи иншоот функциясини бажаради. Авторостлагични ясашга катта маблағ талаб этилмайди, стационар ва мобиль, демак, керак бўлса каналнинг бир жойидан иккинчи жойига ўтказишга имкониятига эга. У енгил, металлга бой эмас, авторостлагич олдида сув сатҳини бошқариш ва сув юзида оқиб келадиган жисмлар, оқизиқлар, каналдаги ортиқча сувларни туши- риш ва каналдан суғориш тармоқларга керакли сув сарфини ўтказиш вазифасини бажаради. Таянч сўзлар: гидравлик, эгилувчан элементлар, резиналаштирилган мелиоратив мато, ромли қисм, вакуумсиз профил, сув туширгич, сув сатҳини бошқарувчи асбоб.
ИРРИГАЦИЯ НАСОС СТАНЦИЯЛАР ИШ РЕЖИМИНИ БОШҚАРИШДА ОҚИМ ЙЎНАЛТИРГИЧЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ИРРИГАЦИЯ НАСОС СТАНЦИЯЛАР ИШ РЕЖИМИНИ БОШҚАРИШДА ОҚИМ ЙЎНАЛТИРГИЧЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
О.Я.Гловацкий – т.ф.д., профессор, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, Р.Р.Эргашев – т.ф.д., профессор, "Ташкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети, Б.Хамдамов – т.ф.н., доцент, Ташкент давлат техника университети, Б.Т.Холбутаев – докторант, А.С.Газарян – докторант, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, З.А.Абдувалиев – магистрант, Ташкент давлат техника университети Аннотация Мақолада сувни тақсимлашни бошқариш учун оқимни йўналтириш мосламасининг янги конструкциясини татбиқ этиш усули кўриб чиқилган. Сув олиш иншоотидаги қурилмаларини талаб даражасида ишлашини таъминлаш учун сув сатҳлари максимал ва минимал бўлган ҳолатларда гидравлик тадқиқот усуллари қўлланилиб, оқимнинг тузилиши ўрга- нилган. Насос агрегатларини ишга тушириш вақтида сувни етказиб беришни бошқариш усули содир бўладиган ноқулай гидравлик режимларни камайтириш имкониятини беради. Мақолада турғун, динамик ва ўзгарувчан оқимларда турли хил йўналтиргичларнинг иш тартиблари кўриб чиқилган. Сузувчи қурилмага тебраниш тўлқинининг қаршилигини таъсири ўрганишда сув напори ўзгарган вақтда сув сарфини ўзгариш коэффициенти инобатга олинмаган. Айрим ҳолатларда му- аллифлар тезлик напорини инобатга олмаганлар. Эркин оқимда сув сарфи интеграллаб аниқланади ва оқимнинг чиқиб кетиш жойида қўлланди. Сузувчи затвор турига кирувчи сув сатҳини назорат қилиш қурилмалари тўлқин ҳолатларини инобатга олмаган ҳолда керакли баландликни таъминламайди ва статик ростлагич бўлиб қолади. Сув сатҳини автоматик ростлаш қурилмаларини қўллаш канал бошида сув сатҳини энг юқори бўлишини ва захирадаги сув ҳажмини иншоот узун- лиги бўйича текис тақсимланиш имкониятини беради ҳамда насос станциялари ишлаш вақтида сув олиб келиш иншоот- ларида оқимни тўғри бошқаришни таъминлайди. Таянч сўзлари: насос станцияси, аванкамера, бошқариш, оқимни тақсимлаш, сатҳни автоматик боқариш, оқим йўнал- тириш иншоотлари.
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ АТРОФ-ҲУДУДЛАРИДАН КЕЛАЁТГАН ЕР ОСТИ СУВЛАРИ БАЛАНСИНИ АНИҚЛАШ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ АТРОФ-ҲУДУДЛАРИДАН КЕЛАЁТГАН ЕР ОСТИ СУВЛАРИ БАЛАНСИНИ АНИҚЛАШ
Б.К.Салиев – т.ф.д., доцент, Э.И.Бердиёров – таянч докторант, М.О.Рўзиев – таянч докторант, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Аннотация Мақола Фарғона тумани “Лоғон” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги мелиоратив ҳолати ёмонлашиб, ер ости сув- лари сатҳининг ер юзасигача кўтарилиши сабабларини ўрганишга бағишланган. Ер ости босимли сувларини тоғли ҳу- дудларидан оқиб келиши, зах ва сув босиш муаммоларнинг келиб чиқишининг техноген сабаблари аниқланди. Муҳан- дислик-ҳимоялаш тизимлари лойиҳасини асослашучун сув балансини ҳисоблаш ишлари амалга оширилди. Қўлланилган мелиоратив тадбирларнинг самарадорлигини аниқлаш мақсадида 2016–2020 йиллар давомида дала ўлчаш ишлари ўт- казилди ва маълумотлари таҳлил қилинди. 2016 йилдан бошлаб мелиоратив тадбирларини қўллаш (дренаж зовурларни чуқурлаштириш, янги дренаж қудуқлар сонини кўпайтириш ва ҳ.к ) натижасида зах босган майдон бирмунча камайган. Ҳудудда умумий узунлиги 7249 м горизонтал очиқ зовур қурилган бўлиб, унинг қишлоқ чегарасидан чиқиб кетиш сарфи: ўртача 82,8 л/с, суткасига 107308,8 м3, йил давомида 38,63 млн. м3/йил сувларнинг оқиб чиқиши ҳисобланди. Умумий майдони 1863 га. дан 7,3 фоизи қониқарсиз (сизот сувлари сатҳи чуқурлиги 1,5 м. дан 2 м. гача) ва 22,81% (2 м. дан ортиқ) қониқарли майдонларни ташкил этган. ами майдоннинг қарийб ярмидан кўпроғи, яъни 53,14% ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланган. Таянч сўзлар: ер сти сувлари, зах босиш, зах кочириш, аллювиаль-пролювиаль ётқизиқлар, техноген жараёнлар, муҳандислик-ҳимоялаш тизимлари.
ТУЯМУЮН ГИДРОУЗЕЛНИНГ ЎЗАНЛИ СУВ ОМБОРИНИНГ ЛОЙҚАЛАНИШ ДИНАМИКАСИ ТУЯМУЮН ГИДРОУЗЕЛНИНГ ЎЗАНЛИ СУВ ОМБОРИНИНГ ЛОЙҚАЛАНИШ ДИНАМИКАСИ
M.Икрамова – т.ф.д., профессор, K.Axмедходжаева – кичик илмий ходим, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти И.Aхмедходжаевa – т.ф.н., профессор, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот уни- верситети A.Xoджиев – PhD, докторант Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти Аннотация Ўзбекистон Республикаси учун сув омборларининг лойқаланиш даражасини баҳолаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, сув ресурсларини режалаштириш ва бошқаришда ўтмишдаги лойқаланиш жараёнларидаги ўзгаришлар ва унинг келажакдаги ўзгаришлар тенденцияларини ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга. Мақолада "Тюямуюн" ГЭСи Ўзанли сув омборининг лойқа- ланиш масалалари кўриб чиқилади, сув омборининг фойдаланишга топширилиши бошиданоқ унинг лойқаланиш жараёни- нинг дала кузатувлари таҳлили берилган. Сув омборларнинг мавжуд иш режимида лойқа чўкиндиларнинг сув омбори косаси бўйлаб тақсимланиши ўрганилди. ТМГУ сув омборларини ишлатиш даврида лойиҳа бўйича 2340 млн. м3 бўлган Ўзанли сув омборининг дастлабки сиғими 2020 йилга келиб 1428 млн. м3 гача камайди ва лойқа босган ҳажм 912 млн. м3 ни ташкил этди, яъни ҳажми лойиҳавий қийматидан 50 фоиздан ортиқ камайиб қолди. Мақолада сув омборининг лойқаланишини ҳисоблаш усули келтирилган. Сув омборининг лойқаланиши башароти лойиҳавий катталикларни таққослаш асосида, сув кам сувли, ўрта сувли ёки кўп сувли йилларда сув омборининг лойқаланиш босқичини ҳисобга олган ҳолда тузилди. Таянч сўзлар: сув омбори, лойқа босиш, сув омборининг лойқаланишини ҳисоблаш усули, сув омборининг сув сақлаш сиғими
СПРИНКЛЕР СУҒОРИШ ТИЗИМИДA СУВ ТAҚСИМОТИГA СAРФ КОЭФФИЦИЕНТИНИНГ ТAЪСИРИНИ БAҲОЛAШ СПРИНКЛЕР СУҒОРИШ ТИЗИМИДA СУВ ТAҚСИМОТИГA СAРФ КОЭФФИЦИЕНТИНИНГ ТAЪСИРИНИ БAҲОЛAШ
А.Арифжанов – т.ф.д., профессор, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари ин- ститути” миллий тақдиқот университети Т.Калетова – т.ф.д., “Нитрадаги Словак қишлоқ хўжалиги университети”, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжа- лигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тақдиқот университети Х.Жалилова – магистрант, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институ- ти” миллий тақдиқот университети Аннотация Мақолада Спринклер суғориш тизимида сувнинг тақсимланишига сарф коэффициентининг таъсирини баҳолаш бўйи- ча тажриба ишлари амалга оширилган. Тажрибалар Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган университет ўқув илмий полигонида олиб борилди. Тадқиқот давомида спринклернинг ҳар бир жўмрагидан чиқаётган сув сарфининг на- пор ўзгаришидаги миқдори ўлчанди. Шунингдек, сув тақсимланиши узунлигининг напор ўзгаришидаги миқдори ўлчанди. Олинган натижаларга кўра, қувурларда сарфни ҳисоблаш формуласига асосан сарф коэффициенти ҳисобланди. Ҳисобланган қийматларга кўра, сарф коэффициенти, босим ва жўмрак диаметрлари боғланиши тузилди. Бир хилда намлатишни таъмин- лаш учун танланган Спринклер суғориш тизимига тажриба давомида баҳо берилди. Маълум бўлишича, танланган спринклер маркасидан ўртача секундига 1–1,5 л сув сарфланиши ва фильтр станциядан 0,6 атм. босим йўқолиши ҳамда 3 хил радиуслар аниқланди. Чиқаётган сув сарфлари ва спринклерни напор ўзгаришига кўра сув тақсимланиш радиуси аниқланди. Босим йўқолишининг сув сарфга таъсири ва ўзгариши баҳоланди. Сув сарфига таъсир этувчи қаршилик коэффициенти учун уму- мий формула ишлаб чиқилди. Taдқиқотлар натижасида Спринклердан чиқаётган сув сарфи коэффициентининг босим ва жўмрак диаметри ўзгаришидаги боғланиши келтирилди. Боғланиш орқали спринклерда напор ва жўмрак диаметри қиймат- ларини киритиб, сарфга қаршиликни ифодаловчи коэффициент миқдорини ҳисоблаш мумкин бўлади. Таянч сўзлар: спринклер, сув сарфи, сарф коэффициенти, сувнинг тақсимланиши
СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҚЎЛЛАНИЛГАН МАЙДОНЛАРДА КОЛЛЕКТОР-ДРЕНАЖ ТИЗИМЛАРИГА БЎЛАДИГАН ЮКЛАМАНИ БАҲОЛАШ А.Фатхуллоев – т.ф.д., профессор, Д.Абдураимова – PhD, доцент, М.Отахонов – PhD., доцент, Д.Аллаёров – докторант, “ТИҚХММИ"МТУ СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҚЎЛЛАНИЛГАН МАЙДОНЛАРДА КОЛЛЕКТОР-ДРЕНАЖ ТИЗИМЛАРИГА БЎЛАДИГАН ЮКЛАМАНИ БАҲОЛАШ А.Фатхуллоев – т.ф.д., профессор, Д.Абдураимова – PhD, доцент, М.Отахонов – PhD., доцент, Д.Аллаёров – докторант, “ТИҚХММИ"МТУ
Суғориладиган майдонлардаги коллектор-дренаж тизимларини лойиҳалашда суғориш ва шўр ювиш жараёнидан ҳо- сил бўладиган юкламани баҳолаш керак. Мақолада томчилатиб суғориш тизимлари қўлланилган майдонлардаги коллек- тор-дренаж юкламаси тадқиқоти натижалари келтирилган. Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги “Fergana global textile” кластери томчилатиб суғориш тизимлари қўлланилган 241 га майдонида олиб борилган тадқиқотлар натижалари ёритил- ган, тажриба далалари 2 қисмга К-1, К-2 ажратиб олинган. Тажриба даласининг тупроқ тури, суғориш режими таъсирида коллектор-дренаж тизимларига бўладиган юклама миқдори баҳоланган. Мавсумий суғориш меъёри 3220 м3/га бўлганда ер ости сувлари сатҳининг ўзгариши натижалари келтирилган. Олиб борилган тадқиқотларга кўра томчилатиб суғориш ти- зимлари қўлланилган майдонларда, суғориш натижасида намланиш чуқурлиги 1 метрдан ошмаслиги ва ер ости сувларига қўшилмаслиги маълум бўлди. Таянч сўзлар: томчилатиб суғориш, коллектор, дренаж, юклама, суғориш режими, суғориш меъёри, сизот сувлари, буғланиш.
БЕТОН ПРИЗМАТИК КАНАЛЛАРНИНГ ГИДРАВЛИК ПАРА- МЕТРЛАРИ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ А.Фатхуллоев – т.ф.д., профессор, Д.Аллаёров – докторант, М.Отахонов – PhD., доцент, Д.Аллаёрова – муҳандис, K.Нариманов – талаба, “ТИҚХММИ" миллий тадқиқот универститети БЕТОН ПРИЗМАТИК КАНАЛЛАРНИНГ ГИДРАВЛИК ПАРА- МЕТРЛАРИ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ А.Фатхуллоев – т.ф.д., профессор, Д.Аллаёров – докторант, М.Отахонов – PhD., доцент, Д.Аллаёрова – муҳандис, K.Нариманов – талаба, “ТИҚХММИ" миллий тадқиқот универститети
Бугунги кунда фильтрация сарфи ҳамда ўзаннинг лойқа чўкиндилари билан тўлиш хавфи юқорилиги боис мавжуд ир- ригация тармоқларининг фойдали иш коэффициенти 0,63 ни ташкил этмоқда. Ушбу муаммоларни бартараф этиш, суғо- риш тизимларининг фойдали иш коэффициентини 0,73 гача ошириш мақсадида давлат дастурлари доирасида тупроқ ўзанли каналларни бетон ёки темир бетон қопламалар билан қоплаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Каналларнинг ги- дравлик ҳисоблаш усублари тупроқ ўзанли каналларга мослашган бўлиб, ушбу ҳисоблаш услубларидан ўзани бетонланув- чи каналларда фойдаланиш солиштирма иқтисодий самарадорлик (А)нинг камайишига олиб келмоқда. Канал ўзанини бетонлашда гидравлик энг қулай кесим шартларидан фойдаланиш берилган сарфни минимал намланганлик периметри орқали ўтқазиш имконини беради аммо ушбу шартдан маҳаллий грунтларда фойдаланиш имконияти чеклангандир. Гу- листон шаҳри бўйлаб ўтувчи, ўзани бетонланган К-3 хўжаликлараро каналида олиб борилган тадқиқотларга кўра, ўзан- нинг гидравлик энг қулай кесимга нисбатан солиштирма иқтисодий самарадорлик 80 фоизни ташкил этаётганлиги, бе- тон каналнинг максимал сув ва лойқа ўтказиш имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаганлиги сабабли ўзаннинг айрим (ПК34+74) участкаларини лойқа босганлиги аниқланди. Канал ўзани грунтининг табиий қияланиш коэффициентини (m=1,5) инобатга олган ҳолда “DGU 13170” ЭҲМ дастуридан фойдаланиб канал гидавлик элементлари қайта ҳисобланганда солиштирма иқтисодий самарадорлик 87 фоизни ташкил этиб, сув сарфининг турли минимал қийматларида ҳам оқим тезлигининг мавжуд ҳолатга нисбатан юқори бўлиши аниқланди. Таянч сўзлар: суғориш канали, гидравлик элементлар, бетон канал, лойиҳалаш, гидравлик энг қулай кесим.
СУВ ОМБОРИНИНГ ГИДРАВЛИК ПАРАМЕТРЛАРИНИ АНИҚЛАШДА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВ А.М.Арифжанов – т.ф.д., профессор, С.Н.Хошимов – PhD., катта ўқитувчи “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети СУВ ОМБОРИНИНГ ГИДРАВЛИК ПАРАМЕТРЛАРИНИ АНИҚЛАШДА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВ А.М.Арифжанов – т.ф.д., профессор, С.Н.Хошимов – PhD., катта ўқитувчи “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети
Мақолада ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлган сув омборларини фойдали ҳажми ўзгаришини техно- логиялардан фойдаланиб аниқлаш усули бўйича тадқиқотлар таҳлили келтирилган. Ўзан сув омборлари фойдали ҳажми жадал равишда қисқаради, шунинг учун ўзан сув омборларида ҳар беш йил муддатда батометрик тадқиқотлар ўтказиш талаб этилади. Фойдали ҳажм ўзгаришини ўрганишда тадқиқот объекти узунлиги бўйича характерли створлар белгилаб олинган. Ҳар бир характерли створларда “SonTek S5” маркали доплер ёрдамида ўлчов ишлари амалга оширилган ва сув омбори гидравлик параметрлари ўлчаб олинган. Дала тадқиқотларида ўлчаб олинган маълумотлар асосида сув омбори- нинг гидравлик параметрларига аниқлик киритилган ҳамда уларни қайта ишлаб, сув омборининг узоқ йиллик статистик маълумотлари ва лойиҳавий парметрлари билан солиштириш орқали сув омборидаги мавжуд лойқа чўкиндилар миқдори тўғрисида хулосалар қилинган. Таҳлил натижалари асосида сув омборида ярим асрлик эксплуатация даврида юқори бьеф бўйлаб 9,12 млн. м3 лойқа чўкиндилар чўкиб қолгани аниқланди. Сув омборининг умумий ҳажми 30 млн. м3 бўлиб, сув омбори ҳажмининг қарийб 30 фоиздан кўпроқ қисми лойқага тўлгани маълум бўлди. Иншоотни хавфсиз бошқариш учун зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидланди. Таянч сўзлар: сув омбори, ўзан, оқим, бьеф, тўғон, лойқа-чўкиндилар, фойдали ҳажм, сув сатҳи, ўлик ҳажми.
ЎЗБЕКИСТОНДА ЕР ИСЛОҲОТИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ А.С.Чертовицкий – и.ф.д., профессор, Ш.К.Нарбаев – PhD, доцент, А.Р. Нурназаров – мустақил изланувчи, "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" Миллий тадқиқот университет ЎЗБЕКИСТОНДА ЕР ИСЛОҲОТИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ А.С.Чертовицкий – и.ф.д., профессор, Ш.К.Нарбаев – PhD, доцент, А.Р. Нурназаров – мустақил изланувчи, "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" Миллий тадқиқот университет
Республикада ер ислоҳотини ўтказишнинг асосий натижалари тахлил қилинган ва эришилган натижалар қайд этилган. Республикада иқтиқболда ер ислоҳотини амалга ошириш бўйича асосий вазифалари, жумладан, ердан фойдаланишнинг са- марали-барқарор моделига ўтиш, ердан фойдаланиш ва унумдорлигини тиклашнинг ёпиқ циклилигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ерлар бозорини яратиш ва ривожлантириш, ердан фойдаланиш тизимини модерни- зациялаш белгиланган. Юқорида қайд этилган ер ислоҳоти вазифаларини ечиш ва уларни амалга ошириш самарадорлиги бўйича тавсиялар берилган ва тадқиқ қилинган. Таянч сўзлар: деградация, модернизация ислоҳоти, ерлардан барқарор фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги, фермер хўжали- ги, ер бозори, ижарачи.
ҲАВОЛИ СУНЪИЙ АЭРОИОНИЗАТОРНИНГ ИПАК ҚУРТИ УРУҒИНИ ЖОНЛАНТИРИШ ЖАРАЁНИГА ИЖОБИЙ ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ Д.И.Абдунабиев – ассистент, Т.Бутаев – т.ф.н. доцент, Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали, Д.А.Исматуллаева – қ.х.ф.д. к.и.х, Ипакчилик илмий-т ҲАВОЛИ СУНЪИЙ АЭРОИОНИЗАТОРНИНГ ИПАК ҚУРТИ УРУҒИНИ ЖОНЛАНТИРИШ ЖАРАЁНИГА ИЖОБИЙ ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ Д.И.Абдунабиев – ассистент, Т.Бутаев – т.ф.н. доцент, Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали, Д.А.Исматуллаева – қ.х.ф.д. к.и.х, Ипакчилик илмий-т
Мақолада инкубатория даврида инкубация хонаси ипакчи олимлар томонидан ишлаб чиқилган усул асосида ҳар 2,5–3 соат давомида 15–20 минут дераза ва ойналар очиб қўйилиши натижасида хонанинг ҳарорати ва намлиги кескин пасайиб кетишига олиб келиши натижасида эмбрион ривожланишнинг баҳорги инкубация даврида эмбрионга салбий таъсирини кўрсатиши ҳамда тухумларни жонланиш муддати узайишига ва жонланиш фоизини пасайишига олиб ке- лаётганлиги ҳақида маълумотлар келтирилган. Ҳаволи сунъий аэроионловчи электротехнологик қурилмани ипак қурти уруғини эмбрионал даврида синаш бўйича тадқиқот натижалари баён қилинган. Ипак қурти уруғларини жонлаштириш даврида хона муҳитларини талаб қилин- ган меъёрларда ушлаб туриш бўйича олиб борилган усуллар ва тадқиқот ишлари ҳам таҳлил қилинган. Уруғларни жонлаштиришга электротехнологик қурилмани қўллаш натижасида оддий усулларга нисбатан “Ипак- чи-2” зотида 4,3 % ва “Линия 27 х K-108” дурагайида 4,79 фоизга жонланиш юқори эканлиги аниқланди. Иккинчи синов тажрибалари (2022 йил 5-11 апрель) кунларида қурт парваришлаш мавсумида амалга оширилди. Ипак қурти уруғи тажриба вариантларини жонланиши қиёсловчи ипак қурти уруғи "Ипакчи-1" га нисбатан 3,2 фоизга ва "Ипакчи-2" га нисбатан 2,1 фоиз юқори бўлиши ҳамда инкубация даври давомийлигини 4 кунгача қисқаришига эришилгани бўйича тажриба натижалари тўғрисида маълумотлар келтирилган. Таянч сўзлар: ипак қурти уруғи, эмбрион, жонланиш фоизи, электротехнологик қурилма, ион, тожли разряд, микробиологик организимлар.
ЭЛЕКТРЮРИТМАЛИ МОБИЛ ТЕХНИК ҚУРИЛМАЛАРНИ ЗАРЯДЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИ А.А.Боқиев – т.ф.н., доц., Н.А.Нуралиева – PhD доц., А.Н.Ботиров – таянч докторант, С.С.Султонов – таянч докторант, “Тошкент ирригатция ва қишлоқ хўжалигини механизатциялаш муҳандисл ЭЛЕКТРЮРИТМАЛИ МОБИЛ ТЕХНИК ҚУРИЛМАЛАРНИ ЗАРЯДЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИ А.А.Боқиев – т.ф.н., доц., Н.А.Нуралиева – PhD доц., А.Н.Ботиров – таянч докторант, С.С.Султонов – таянч докторант, “Тошкент ирригатция ва қишлоқ хўжалигини механизатциялаш муҳандисл
Мақолада ривожланган мамлакатларда мобил техник жиҳозларни электр узатгич билан қувватлантиришнинг ҳозирги ҳолати бўйича дастлабки тадқиқотлар натижалари келтирилган ва Ўзбекистон шароитида зарядлаш стан- цияларини кенг жорий этиш масалалари таҳлил этилган. Жойларда қишлоқ хўжалиги техникасини қувватлантириш инфратузилмасини яратиш имкониятлари кўриб чиқилди. Минитракторнинг электр параметрлари бўйича тегишли ҳисоб-китоблар амалга оширилди. Қайта тикланадиган энергия асосида зарядлаш станцияларининг статсионар ва мо- бил вариантларига мисоллар келтирилган. Маълумки, электромобиллар паркининг кўпайиши билан бир вақтда уларни қувватлантириш инфратузилмаси ҳам жадал ривожланиши керак. Тез зарядлаш технологиясини ишлаб чиқиш ва жо- рий этиш, батарея қувватини ошириш ва зарядлаш пунктлари тармоқларининг ўсиши натижасида электр транспорт воситалари тезда қазилма ёнилғи двигателларига янада амалий муқобил бўлиб бормоқда. Ҳозирги вақтда зарядлаш станциялари бозорида қуёш батареяси билан жиҳозланган мобил зарядлаш станциялари пайдо бўлади. Икки дақиқада ишга туширилган электр транспорт воситалари учун мобил зарядлаш станцияси. Ўтказилган тадқиқотлар асосида му- аллифлар номинал қуввати 5,4 кВт бўлган Қуёш-Шамол мобил электр стантсиясининг прототипини ишлаб чиқдилар ва дастлабки тажрибаларни ўтказдилар. Таянч сўзлар: электр транспорти, зарядлаш стантсиялари, зарядлаш усуллари, зарядлаш режимлари, зарядлаш станцияси инфратузилмаси, қайта тикланадиган энергия манбалари, мобил электр стантциялари.
ҒЎЗА ҚАТОР ОРАСИНИ ЧУҚУР ЮМШАТУВЧИ ИШ ОРГАНИ- НИНГ ТОРТИШГА БЎЛГАН ҚАРШИЛИГИНИ АНИҚЛАШ Т.С.Худойбердиев – т.ф.д, профессор, М.Ш.Ҳолдаров – докторант Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
Мақолада, мавжуд ифодалардан фойдаланишни кенгайтириш учун улар соддалаштирилиб, чуқур юмшатувчи иш ор- ганининг кенглиги ва ишлов бериш чуқурлигига боғлиқлигини ўрганиш бўйича тадқиқотлар натижалари келтирилган. Чуқур юмшатгичнинг тортишга қаршилиги унинг кенглиги ва ишлов бериш чуқурлигига боғлиқ. Ғўза қатор ораларини чуқур юмшатишда юмшатгичнинг кенглиги b=0,04–0,06 м, ишлов бериш чуқурлиги эса h=0,35–0,4 м (текис юзага нисба- тан) бўлишлиги, ғўза илдизларининг ривожланишига зарар етказмаслик учун, мақсадга мувофиқ. Танланган кенглик ва чуқурликда тортишга бўлган қаршилик 1,5 м/с тезликда 4,5–5,7 кН, 2 м/с га 4,7–6,0 кН атрофида ўзгариши аниқланган. Таянч сўзлар: чуқур юмшатувчи иш органи, ғўза қатор ораларига ишлов бериш, тортишга бўлган қаршилик, конструк- ция, ишлов бериш чуқурлиги ва кенглиги, тупроқнинг деформацияланиши, инерция кучи, культиватор,
ПАХТА ЧИГИТИНИ ҚАТОРЛАБ ЁКИ ҚЎШҚАТОР ЭКУВЧИ ЭККИЧЛАР СИРПАНЧИҒИНИНГ ЎЛЧАМЛАРИНИ АНИҚЛАШ Т.С.Худойбердиев – т.ф.д., профессор, Р. Р.Йўлдошев – таянч докторант, Д.Жўраев – магистр Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ПАХТА ЧИГИТИНИ ҚАТОРЛАБ ЁКИ ҚЎШҚАТОР ЭКУВЧИ ЭККИЧЛАР СИРПАНЧИҒИНИНГ ЎЛЧАМЛАРИНИ АНИҚЛАШ Т.С.Худойбердиев – т.ф.д., профессор, Р. Р.Йўлдошев – таянч докторант, Д.Жўраев – магистр Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
риш учун талаб этиладиган кучнинг қиймати [Рc]=400–550 Н атрофида бўлиши кераклиги аниқланган. Шунингдек, танлан- ган эккичлар ва сирпанчиқни конструктив ўлчамларини ифодаларда иштирок этаётган катталикларнинг қийматларини ҳисобга олсак, яъни bc= 22 см, l= 6 см, ho = 0,5 см, q = 4,5 Н/см3, тик босимнинг кучи Рc = 594 Н га тенг эканлиги аниқланган. Ривожланган давлатларда ишлаб чиқилган ва фойдаланилаётган секцияли сеялкаларнинг конструкциясини ва секцияли сеялкаларни ишлаб чиқиш учун қўйилган талабларни ҳисобга олган ҳолда республикамизда фойдаланилаётган чигит экиш сеялкасини такомиллаштиришга эътибор қилиш масаласи ҳақиқтан ҳам долзарб муаммолар қаторидан жой олган. Фойдаланилаётган моноблокли сеялкани такомиллаштириш мақсадида республикамизда биринчилар қаторида чигитни қаторлаб ёки қўш қаторлаб экувчи секциянинг лойиҳаси ишлаб чиқилди ва синов варианти тайёрланди. Унинг асосий қисмлари сифатида секциянинг ўзи, сирпанчиқли эккич, миқдорлагич ва унга ҳаракат узатувчи қисмлар ва зичловчи ғал- таклар танланди. Пахта чигитини экишда ёрғичсимон эккичлар қўлланилгани учун, сирпанчиқларга қотирилади. Сирпанчиқ эса эк- кичлар томонидан экилаётган уруғнинг экиш чуқурлигини чегаралайди. Шуларни ҳисобга олган ҳолда пахта чигитини қўш қатор экиш учун битта сирпанчиқда иккита эккич ўрнатилди. Улар ўрнатилган сирпанчиқнинг самарали ишлаши учун ўлчамлари тўғри танланиши зарур. Таянч сўзлар: пахта чигити, қўш қатор экиш, эккичлар сирпанчиғи, экиш чуқурлиги, тумшуқнинг баландлиги, нормал куч, ишқаланиш кучи, тик куч.