“ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ” ИЛМИЙ-ТЕХНИК ЖУРНАЛ, №2(24). 2021

СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИ ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТИДА УЧРАЙДИГАН ПЕДАГОГИК ИХТИЛОФЛАР, УЛАРНИНГ САБАБЛАРИ ВА БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ Д.И.Муқумова – PhD, доцент, Р.Х.Файзуллаев – PhD, доцент, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳан- дислари институт СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИ ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТИДА УЧРАЙДИГАН ПЕДАГОГИК ИХТИЛОФЛАР, УЛАРНИНГ САБАБЛАРИ ВА БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ Д.И.Муқумова – PhD, доцент, Р.Х.Файзуллаев – PhD, доцент, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳан- дислари институт
Бугунги глобаллашув шароитида низоли ҳолатлар (иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маънавий, ахлоқий, маданий, ички, ташқи, шахслараро ва ҳоказо) ва уларнинг йўналиши дунё миқёсида кенг қамровли характерга эга бўлмоқда. Ривожланиш, фан-техника тараққиёти, экологик, тиббий ва тарбиявий муаммолар ҳамда бозор муносабатларига оид қонуниятлар ни- золи ҳолатларнинг келиб чиқишида мотивация вазифасини ўтамоқда. Айни педагог-талаба ўртасидаги низолар ва уларни бартараф этиш чора тадбирларини ишлаб чиқиш бугунги кун талабларидан бири ҳисобланади. Таянч сўзлар: низолар, ўқитувчи, мослашиш, тарбия, тажриба, таълим жараёни, масъулият, назарий билимлар.
ЎЗБЕКИСТОНДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИ БОЗОРИНИ ЯРАТИШ НЕГИЗИ МЕЗОН ВА ТАМОЙИЛЛАРИ А.Р.Нурназаров – изланувчи Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
Мақолада Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ерлари бозорини яратиш учун зарур шарт-шароитлар таҳ- лил қилиниб, ерга эгалик ҳуқуқини қайта шакллантиришга, ернинг деградациясига (1991 йилдаги бонитет кўрсаткичи- ни 60 баллдан 50 гача ва ҳозирги вақтда ундан ортиқ даражага камайиши, яйловларнинг 20–30 фоизга деградацияси) ва ундан фойдаланишда келиб чиқадиган иқтисодий зарарнинг ортиши, ер учун тўловларда ер рентасининг ўрнига алоҳида эътибор қаратилган. Ер бозорини ташкил этишнинг 6 мезони ва 11 асосий тамойили белгиланди ва тизим- лаштирилди, суғориладиган деҳқончилик минтақасида ер ва сув рентаси ўртасидаги муносабатлар, республикада ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда бозорнинг ўрни белгиланди. Таянч сўзлар: ер, бозор, чекловлар, давлат томонидан тартибга солиш, мулк, рента, ер рентаси, ердан фойдаланиш самарадорлиги.
ШАРҚИЙ ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИДА ЕР БОЗОРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА ЎЗБЕКИСТОН УЧУН ТАЖРИБА А.Р.Нурназаров – изланувчи Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ШАРҚИЙ ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИДА ЕР БОЗОРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА ЎЗБЕКИСТОН УЧУН ТАЖРИБА А.Р.Нурназаров – изланувчи Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
Мақолада ХХ асрнинг 90-йилларидан бошлаб Шарқий Европа мамлакатларида қишлоқ хўжалиги ерлари бозори- нинг шаклланиш тажрибаси, унинг ривожланиши муаммолари ва хусусиятлари, ер бозорининг мамлакатлар иқтисоди- ётига бўлган таъсири кўриб чиқилди. Ерга эгалик ҳуқуқининг трансформацияси, ерни хусусийлаштириш усуллари, ер нарҳини белгиланиши, ер сотиб олишни чекланиши, бозор шароитида ер муносабатларини тартибга солиниши, чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга ер сотиб олиш ҳуқуқини берилиши ер эгалари олдида қўйиладиган талаблари, жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида махсус маълумоти ёки ушбу соҳада 3–5 йиллик иш тажрибаси мавжудлиги маса- лаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу мамлакатларда хусусий мулк барча ерларнинг 39 фоиздан 94 фоизгача, ернинг нархи эса 1 гектар учун 1,15 дан 13,0 минг АҚШ долларига тенг. Ўзбекистонда ер ислоҳотини амалга ошириш жараёнида ушбу мамлакатларда ер бозорини яратишнинг ижобий тажрибасидан фойдаланиш имкониятлари таҳлил қилинган. Таянч сўзлар: ер, мулк, ижара, нарх, бозор, чекловлар, шаффофлик, битимлар, солиқлар
ТАЛАБАЛАР ТОМОНИДАН ФАНЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШГА ОИЛА ДАРОМАДИ ТАЪСИРИНИ ИҚТИСОДИЙ БАҲОЛАШ Ш.А.Муратов – докторант Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ТАЛАБАЛАР ТОМОНИДАН ФАНЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШГА ОИЛА ДАРОМАДИ ТАЪСИРИНИ ИҚТИСОДИЙ БАҲОЛАШ Ш.А.Муратов – докторант Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
Илмий тадқиқот ишида олий маълумотга эга бўлиш аҳамияти, унинг камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровон- лигини оширишда ўрни назарий ўрганилган. Шунингдек, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 538 нафар респон- дент (талаба)ларда ўтказилган ижтимоий сўровнома маълумотларидан фойдаланилган ҳолда, улар томонидан фанларни ўзлаштириш кўрсаткичига таъсир этувчи омилларга иқтисодий баҳо беришда Ordered logistic регрессия моделидан фой- даланилган. Талабалар томонидан фанларни ўзлаштиришига таъсир этувчи омиллар: оиланинг асосий даромади, ноқи- шлоқ хўжалик фаолиятидан келиши (69,9 %), жинси (52,2 %), олий таълим муассасасида давлат грантида ўқиши(108,8 %), талабаларнинг таҳсил олаётган курси (29,2 %), талабанинг ўқиш ҳудуди (210,4 %), доимий яшаш ҳудуди (53,5 %), фанларни ўзлаштиришда фойдаланилган манбалар ва олий таълим муассасаларида ўтказиладиган танловларда талабалар иштироги 1 фоиз (p<.01) ликда статистик муҳим аҳамиятга эгалиги аниқланган. Эркак (ўғил) талабаларга нисбатан аёл(қиз) талаба- лар ҳамда доимий яшаш ҳудуди шаҳарда бўлган талабаларга нисбатан қишлоқ ҳудудида доимий яшайдиган талабалар то- монидан фанларни ўзлаштириш кўрсаткичи юқорилиги келтирилган. Олий таълим муассасаларида талабалар томонидан фанларни ўзлаштириш кўрсаткичини ошириш борасида хулоса ва таклифлар берилган. Таянч сўзлар: олий таълим муассасалари, фанларни ўзлаштириш кўрсаткичи, оила даромади, ноқишлоқ хўжалик фа- олиятидан келадиган даромадлар, Ordered logistic regressiya модели, маргинал таъсири.
ҚАТТИҚ МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАР ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ДАСТЛАБКИ ТАҲЛИЛ НАТИЖАЛАРИ Н.Н.Абдуғаниев - таянч докторант Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҚАТТИҚ МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАР ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ДАСТЛАБКИ ТАҲЛИЛ НАТИЖАЛАРИ Н.Н.Абдуғаниев - таянч докторант Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
Бугунги саноатлашган даврда турли хомашёлар қайта ишланиб инсон эҳтиёжларига ишлатилмоқда. Натижада хомашёнинг маълум қисми керакли маҳсулотга айланаётган бўлса, қолган қисми чиқинди сифатида атроф-муҳитга ташланмоқда. Демак, қаттиқ маиший чиқиндилар биомассанинг бир тури бўлиб, инсон ҳаёт фаолияти давомида вужудга келади. Мақолада Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги қаттиқ маиший чиқиндилар энергиясидан фойдаланиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот ишларининг дастлабки таҳлил натижалари келтирилган. Саралаш натижалари ту- мандаги умумий қаттиқ маиший чиқинди таркиби асосан ёғоч (47,9 %), текстиль (13 %), озиқ-овқат (9,5 %), полиэтилен (8,9 %) ва бошқа чиқиндилардан таркиб топганлигини кўрсатди. Дастлабки таҳлил натижалари ҳудуддаги қаттиқ маиший чиқинди ва ёғоч чиқиндисининг намлик миқдорлари мос равишда 13,05 ҳамда 18,22 фоизни ташкил этди ва бу натижа умумий қаттиқ маиший чиқинди намуналарининг юқори энергетик қийматга эга эканлигини кўрсатади. Таянч сўзлар: биомасса, қаттиқ маиший чиқиндилар, намлик миқдори, учувчан моддалар миқдори, кул миқдори, собит углерод миқдори.
ЭЛЕКТРОФИЗИК УСУЛЛАРНИНГ УЗУМ ҚАЛАМЧАЛАРИДА ИЛДИЗ ҲОСИЛ БЎЛИШ ЖАРАЁНЛАРГА ТАЪСИРИ Н.М.Маркаев – таянч докторант Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизацияаш муҳандислари институти ЭЛЕКТРОФИЗИК УСУЛЛАРНИНГ УЗУМ ҚАЛАМЧАЛАРИДА ИЛДИЗ ҲОСИЛ БЎЛИШ ЖАРАЁНЛАРГА ТАЪСИРИ Н.М.Маркаев – таянч докторант Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизацияаш муҳандислари институти
Мақолада узум кўчатларини вегетатив йўл билан етиштиришда қаламчаларни экишдан олдин электрофизик ишлов беришнинг имкониятлари ёритилган. Мақолада электрофизик усул қўлланганда қаламчаларда илдиз ҳосил бўлиш жа- раёнлари электр майдон кучланганлигининг 71 В/м ва 15 соат давомида ишлов берилган қора кишмиш навли узум қаламчаларида илдиз ҳосил бўлиш жараёнини тезлашиши ва илдиз отган кўчатларнинг яшовчанлиги, сифати, ўсиши ва тутувчанлигини 16,67-34 фоизгача оширишга қаратилган тажриба натижалари ва узум қаламчаларига электротех- нологик ишлов бериш усуллари келтирилган. Тадқиқот натижаларида электр майдон кучланганлиги 71 В/м, ишлов бериш вақтлари эса 4,8,12,15 ва 24 соатга тенг бўлганда қора кишмиш навли узум қаламчаларида илдиз ҳосил бўлиш жараёнларини таҳлили ва натижалари келтирилган. Электр ишлов бериш вақти (электр майдон кучланганлиги 71 В/м) 4 ва 8 соатни ташкил этганда узум қаламчаларининг тутувчанлиги 66,66 фоизга, 12 ва 24 соатда 83,33 фоизга, 15 соатда 100 фоизга тенг бўлганлиги назорат (66,66%) вариантига нисбатан ўрганилган ва натижалари мақолада ёритилган. Таянч сўзлар: электр схема, қаршилик, узум, қаламча, вегетатив кўпайиш, электр майдони кучланганлиги, элек- тростимуляция, кучланиш, электромагнит майдон энергияси.
ПУШТАЛАРГА ИШЛОВ БЕРАДИГАН МАШИНА ИШ ОРГАНЛАРИНИНГ ИШЛОВ БЕРИШ ЧУҚУРЛИГИ БЎЙИЧА БИР ТЕКИС ЮРИШИНИ ТАЪМИНЛАШ А.Тўхтақўзиев - т.ф.д., профессор, Х.Ғ.Абдулхаев - PhD, докторант Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти ПУШТАЛАРГА ИШЛОВ БЕРАДИГАН МАШИНА ИШ ОРГАНЛАРИНИНГ ИШЛОВ БЕРИШ ЧУҚУРЛИГИ БЎЙИЧА БИР ТЕКИС ЮРИШИНИ ТАЪМИНЛАШ А.Тўхтақўзиев - т.ф.д., профессор, Х.Ғ.Абдулхаев - PhD, докторант Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти
Мақолада пушталарга ишлов берадиган машина иш органларининг белгиланган ишлов бериш чуқурлигига ботиши ва шу чуқурликда бир текис юришини таъминлаш йўлларини аниқлаш масаласи назарий жиҳатдан тадқиқ этилган. Олинган натижаларнинг кўрсатишича, пушталарга ишлов берадиган машинанинг иш органлари белгиланган ишлов бериш чуқурлигига ботиши ва унинг талаб даражасида бир текис бўлиши асосан унинг таянч текислигидан пастки осиш нуқталаригача бўлган тик масофани тўғри танлаш ҳисобига таъминланади. Ўтказилган тадқиқотларнинг янгили- ги трактор осиш механизми ва пушталарга ишлов берадиган машина осиш қурилмасининг ўлчам ва параметрларини ҳисобга олган ҳолда унинг таянч ғилдиракларига тупроқ томонидан таъсир этадиган тик реакция кучини аниқлаш им- конини берадиган аналитик ифода олинганлигидан иборат. Ҳозирги даврда республикамиз қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида кенг қўлланилаётган 1,4–2,0 синфдаги чопиқ тракторлари билан агрегатланадиган пушталарга ишлов бе- радиган машинанинг иш органлари белгиланган ишлов бериш чуқурлигига ботиши ва шу чуқурликда барқарор юри- ши, яъни белгиланган ишлаш чуқурлигини ўзгартирмасдан ишлаши таъминланиши учун унинг таянч текислигидан пастки осиш нуқталаригача бўлган тик масофа камида 47,2 см бўлиши лозимлиги аниқланган. Таянч сўзлар: пушталарга ишлов берадиган машина, ишлов бериш чуқурлиги ва унинг бир текислиги, таянч ғил- дирак, ўқ ёйсимон панжа, ротацион юмшаткич, планкали ғалтакмола, қаршилик кучи.
КОМБИНАЦИЯЛАШГАН АГРЕГАТ ТАРКИБИДАГИ ТИШЛИ ҒАЛТАК ТАЪСИРИДА ҒЎЗАПОЯЛАРНИ ЭЗИБ-БЎЛАКЛАНИШИ Б.Худаяров - т.ф.д., профессор, У.Қузиев - PhD., доцент, Б.Саримсаков - ассистент, М.Холбўтаев - ассистент Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳа КОМБИНАЦИЯЛАШГАН АГРЕГАТ ТАРКИБИДАГИ ТИШЛИ ҒАЛТАК ТАЪСИРИДА ҒЎЗАПОЯЛАРНИ ЭЗИБ-БЎЛАКЛАНИШИ Б.Худаяров - т.ф.д., профессор, У.Қузиев - PhD., доцент, Б.Саримсаков - ассистент, М.Холбўтаев - ассистент Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳа
Мақолада комбинациялашган агрегатнинг тишли ғалтаги параметрларини асослашга бағишланган изланишлар келтирилган. Пуштадаги ғўзапояларни юлиб олмасдан, уларни агрегат ҳаракати бўйича ётқизиб бир йўла эзиб-бўлак- лайдиган ишчи қисмнинг технологик иш жараёни асосланган ва конструкцияси ишлаб чиқилган. Тишли ғалтак ва ти- шининг мақбул параметрлари тишларга тушадиган тик юкланишнинг мақбул қийматлари унинг иш сифатини белги- лайдиган регрессия тенгламаларини ечиш орқали аниқланган. Назарий ва экспериментал тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, ғўзапояларни эзиб-бўлаклаш миқдори тиш қалинлиги 3,5 мм ва тиғининг шакли ёйсимон бўлганда юқо- ри бўлади. Агротехник талаб даражасидаги ғўзапояларни эзиб–бўлаклаш, тузилиши оддий ва металл ҳажми кичик, диаметри 400–470 мм, кенглиги 20 cм ва тишлари сони 14 дона бўлган тишли ғалтак ёрдамида таъминланади. Тишли ғалтакка тушадиган тик юкланиш 1815 N дан кам бўлмаганда ғўзапояларни эзиб-бўлакланиш даражаси 60 фоиздан юқори, ғўзапоя пояси кесилган жойининг чуқурлиги унинг радиусидан катта бўлганлари миқдори 23 фоиздан юқори бўлганда таъминланади. Таянч сўзлар: ғўзапояли дала, ғўзапоя, эзиб-бўлаклаш, комбинациялашган агрегат, тишли ғалтак, тиш тиғи шакли ва ўлчамлари.
КОМБИНАЦИЯЛАШГАН ТУПРОҚҚА ИШЛОВ БЕРИШ МАШИНАСИ УЧУН ИННОВАЦИОН РОТОР КОЖУХИ ВА ТЕКИСЛОВЧИ ФАРТУК А.А. Ахметов - т.ф.д., профессор «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази» Л.Б.Муратов - докторант, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжали КОМБИНАЦИЯЛАШГАН ТУПРОҚҚА ИШЛОВ БЕРИШ МАШИНАСИ УЧУН ИННОВАЦИОН РОТОР КОЖУХИ ВА ТЕКИСЛОВЧИ ФАРТУК А.А. Ахметов - т.ф.д., профессор «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази» Л.Б.Муратов - докторант, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжали
Илмий ишларга таянган ҳолда инновацион корпус кожухи ва текисловчи фартук билан жиҳозланган комбинация- лашган машина тавсифланган ва текислаш фартугининг кўрсаткичлари асослаб берилган. Чизма призмасининг баланд- лиги 200 мм дан ошиб кетганда, тупроқнинг парчаланадиган қисмининг роторга тушиши сабабли, тупроқ машина йўна- лиши бўйича олдинга отилиши экспериментал тарзда аниқланган. Шунинг учун, тупроқдаги унсурларни йўқ қилиш учун тортиш призмасининг баландлигини камайтириш ёки ротор ва текислаш фартуги орасидаги масофани ошириш керак. Бироқ, иккинчи ҳолатда, умумий ўлчамлар ошади, шунинг учун машинанинг оғирлигида бу кўзда тутилмаган. Ро- тор пичоқларининг тупроққа такрорий таъсирини ҳисобга олмаганда, текислаш фартугининг иш узунлигининг рухсат этилган қиймати 205–220 мм, эгрилик радиуси rз ни пастки юмалоқ қисмидаги ишчи юзанинг қиймати эса р> 101,5 мм. Таянч сўзлар: тупроққа ишлов бериш машина, ротор, кожух, текисловчи-тўсин, радиус, пичоқ, тупроққа ишлов бериш.
РЕСУРСТЕЖАМКОР СТРУЯЛИ СУВ КЎТАРГИЧНИНГ ГИДРАВЛИК ҲИСОБИ Д.Абдураимова - PhD., доцент в.б, М.Атаханов - PhD., доцент в.б, С.Меликузиев - докторант, Д. Бахромова - магистрант Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти РЕСУРСТЕЖАМКОР СТРУЯЛИ СУВ КЎТАРГИЧНИНГ ГИДРАВЛИК ҲИСОБИ Д.Абдураимова - PhD., доцент в.б, М.Атаханов - PhD., доцент в.б, С.Меликузиев - докторант, Д. Бахромова - магистрант Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
Мақолада струяли сув кўтаргичларнинг халқ хўжалигида қўлланилиши бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг ана- литик таҳлили асосида ресурстежамкор мосламаларни ишлаб чиқишда оқим ҳаракати қонуниятига асосланган ҳолда такомиллаштириш усули кўрилган. Струяли сув кўтаргичнинг гидравлик параметрлари назарий асосланиб, олинган боғланишлар тажрибада синаб кўрилган. Олиб борилган тажрибалар асосида, струяли сув кўтаргичнинг тежамкор па- раметрлари аниқланган. Лаборатория шароитидаги струяли сув кўтаргич қурилмаси 1 м чуқурликдаги қудуқдан сув олиб 2 м баландликка узатиш учун ишчи напори Нp=1 м, ишчи оқим сарфи Q=29.52·10-5 м3/с, бўлиши аниқланган. Лаборатория шароитида ўрнатилган тадқиқотларда струяли сув кўтаргич ҳар хил напорларда сув узатиш миқдорлари келтирилган. Назарий изланишлар ва тажриба маьлумотларига таяниб, струяли сув кўтаргичнинг сарф характеристи- каси қурилган. Таянч сўзлар: струя, ресурстежамкор, сув кўтаргич, найча, диффузор, сарф, тезлик.
ЕР ОСТИ СУВЛАРИ САТҲИНИ ГОРИЗОНТАЛ ДРЕНАЖ ОРҚАЛИ БОШҚАРИШ МОДЕЛИ А.Арифжанов - т.ф.д., профессор, М.Отахонов - PhD доцент Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, З.Абдулхаев - докторант, Фарғона политехника институти ЕР ОСТИ СУВЛАРИ САТҲИНИ ГОРИЗОНТАЛ ДРЕНАЖ ОРҚАЛИ БОШҚАРИШ МОДЕЛИ А.Арифжанов - т.ф.д., профессор, М.Отахонов - PhD доцент Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, З.Абдулхаев - докторант, Фарғона политехника институти
Мақолада Фарғона шаҳри ер ости сувлари сатҳининг кўтарилишига таъсир этувчи асосий омиллар ва уларни барта- раф этиш йўллари кўрсатилган. Ҳозирги кунда ер ости сувлари сатҳининг кўтарилиши атроф-муҳит экологияси, экин майдонлари, бино ва иншоотлар ҳамда ер ости муҳандислик коммуникацияларига салбий таъсирни камайтириш мақ- садида шаҳар ҳудудига горизонтал дренажларни лойиҳалаш таклиф қилинган ва ер ости сувлари сатҳини ўзгариши- нинг математик модели ишлаб чиқилган. Бунинг учун кузатув қудуқларидан олинган кўп йиллик маълумотлар таҳлил қилинган ва ҳудуднинг гидрогеологиясидан фойдаланиб горизонтал дренажнинг гидравлик параметрлари танланган. Ернинг рельефи ва тупроқ қатламларининг хусусиятларини инобатга олиб ер ости сувларни шаҳар марказидан ўтувчи “Марғилонсой” орқали шаҳардан ташқарига чиқаришнинг имкониятлари ишлаб чиқилган. Келтирилган тенглама сон- ли ҳисоблаш усулида ечилган бўлиб, натижалар намойиши ер ости сувлари сатҳининг ўзгариши ҳар хил ранглар орқали тасвирланган 3D график ҳолатида берилган. Сонли ечимлар ва кузатув қудуқлардан олинган маълумотлар таҳлили асосида горизонтал дренаж орқали ер ости сувлари сатҳининг пасайиши кўрсатилган. Натижалар адекватлиги табиий дала шароитида тўпланган маълумотлар билан солиштириб баҳоланган. Таянч сўзлар: горизонтал дренаж, ер ости сувлари, фильтрация коэффициенти, ер ости сувлари сатҳи, инфильтра- ция, ўтказувчанлик коэффициенти, математик модели, физик модели.
ҚОВУШҚОҚ-ЭЛАСТИК ҚУВУР ВИБРАЦИЯСИНИ СОНЛИ МОДЕЛЛАШТИРИШ X.M. Комилова - PhD, доцент Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҚОВУШҚОҚ-ЭЛАСТИК ҚУВУР ВИБРАЦИЯСИНИ СОНЛИ МОДЕЛЛАШТИРИШ X.M. Комилова - PhD, доцент Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
Мақолада қувурни вибрацияга олиб келадиган пульсацияланувчи суюқлик оқимининг параметрлари кўриб чиқилади. Балка назарияси асосида қовушқоқ-эластик қувур тебранишининг математик модели ишлаб чиқилган. Бубнов-Галёркин усулидан фойдаланган масала оддий интегро-дифференциал тенгламалар системасига келтирилади, уларнинг ечимини сонли усул билан топилади. Оқаётган пульсацияланувчи суюқлик билан композит қувурларни тебраниш муаммоларини ҳал қилиш учун ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган. Наслий ядролардаги сингулярлик хусусияти қовушқоқ-эластик қувурлар тебранишларига таъсири сонли тадқиқ қилинди. Маълум бўлишича, қувур материалининг қовушқоқлиги пара- метрининг ошиши билан оқим критик тезлиги пасаяди. Аниқланишича, суюқликнинг пульсация частотаси ва қўзғатувчи коэффиценти қийматининг ошиши суюқлик оқимининг критик тезлигини пасайишига олиб келади. Таянч сўзлар: сонли моделлаштириш, вибрация, пульсацияланувчи суюқлик, қувур, критик тезлик.
СУВНИ ТЕЖАЙДИГАН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИНВЕСТИЦИЯ САМАРАДОРЛИГИНИНГ МАТЕМАТИК МОДЕЛИ СУВНИ ТЕЖАЙДИГАН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИНВЕСТИЦИЯ САМАРАДОРЛИГИНИНГ МАТЕМАТИК МОДЕЛИ
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этилишининг иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Шу би- лан бир қаторда, ғўзани суғоришда сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш ва инвестиция натижадорлигини баҳолашнинг математик усулларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётга жорий қилиш масалалари етарли даражада ўрганилмаган. Ушбу мақолада сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш- га йўналтирилган инвестиция самарадорлигининг математик модели келтирилган. Математик моделнинг сонли экс- перимент натижаларига кўра, сувни тежайдиган технологияларни жорий этилиши давлат томонидан субсидияланса самарага эга бўлиши ҳамда субсидиялар турлича (солиқдан озод этиш, божхона тўловларидан озод этиш, молиявий маблағлар кўринишида) шаклда бўлиши асосланган. Таянч сўзлар: математик модель, суғориш технологияси, инвестиция, самарадорлик, трансверсаллик шарти.
Разработка алгоритма оптимизации непрерывного технологического процесса культивирования микроорганизмов  Ш.Р.Рахманов - к.т.н. доцент Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства Разработка алгоритма оптимизации непрерывного технологического процесса культивирования микроорганизмов Ш.Р.Рахманов - к.т.н. доцент Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства
В статье проанализированы возможные критерии оптимальности в виде технико-экономических показателей процесса культивирования микроорганизмов, экстремум которых наилучшим образом отвечает задачам производства и отражает основные стороны функционирования объекта управления. Выполнен анализ возможных режимов культи¬вирования микроводорослей. Обоснованы два алгоритма оптимизации. Первый основан на методе случайного поис¬ка с абсолютным смещением алгоритма оптимизации процесса культивирования микроорганизмов при непрерывной регенерации потока в одном культиваторе. Второй, представляет собой алгоритм определения оптимального времени пребывания частиц хлореллы в многостадийных культиваторах, ориентированный на метод динамического програм¬мирования, реализованный при рекуррентном соотношении Веллмана. Разработанный алгоритм оперативного прогно-зирования и автоматического управления процессом культивирования хлореллы позволяет при заданных производ¬ственных условиях и составе питательных веществ повысить производительность технологического оборудования и улучшить качество целевого продукта, а также заблаговременно предотвратить различные нежелательнее, непредви¬денные и аварийные производственные ситуации. Ключевые слова: автоматизация, хлорелла, микроводоросли, математическая модель, критерий оптимальности, алгоритм.
Covid-19 impact to family food consumption and income in Uzbekistan: results of an online survey  Kh. Pardaev - PhD student, TSUE, Sh.Hasanov - D.Sc., director, S.Mamasoliev - researcher, Samarkand branch of TSAU Sh.Muratov - PhD, TIIAME, R.Kalandarov, U. Covid-19 impact to family food consumption and income in Uzbekistan: results of an online survey Kh. Pardaev - PhD student, TSUE, Sh.Hasanov - D.Sc., director, S.Mamasoliev - researcher, Samarkand branch of TSAU Sh.Muratov - PhD, TIIAME, R.Kalandarov, U.
This article aims to study the impact of the pandemic on food consumption by families in Uzbekistan. The shock of the pandemic is threatening the well-being of families in Uzbekistan, as in all developing countries. The study focuses on the effects of changes in food prices, declining consumption, and changes in household incomes. The Instrumental regression model was used in the factor impact analysis. Data for analysis were collected online by messenger groups from families in urban and rural areas of Uzbekistan. Results of the Econometric analysis demonstrated that the decline in food consumption in households was assessed by a decrease in income, a growth in total expenditures, and debt factors. The declining food supply in rural areas did not have a significant impact on consumption, but this figure was higher in urban regions. Key words: COVID-19, family borrow, food consumption, income
Экинлар диверсификациясининг ҳолати ва унинг эмпирик таҳлили: Ўзбекистон Республикаси мисолида  А.Э. Примов - докторант, Тошкент давлат аграр университети Экинлар диверсификациясининг ҳолати ва унинг эмпирик таҳлили: Ўзбекистон Республикаси мисолида А.Э. Примов - докторант, Тошкент давлат аграр университети
Ушбу тадқиқот ишининг асосий мақсади Ўзбекистонда 2009–2017 йиллар давомида тўпланган панель маълумотлар ёрдамида фермер хўжаликлари ўртасида экинлар диверсификациясининг ҳолати ва даражасини эмпирик таҳлил қилиб аниқлашдан иборат. Бунда диверсификация индексини аниқлашда Симпсон диверсификация индекси моделидан фойaдаланган ҳолда Стата-16 дастурий таъминотида амалга оширилди. Олинган натижаларга кўра энг юқори диверсификация кўрсаткичлари мос равишда Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятлари учун топилди ва мос равишда 0,74, 0,74 ва 0,76 кўрсаткичларни ташкил этди. Бундан шуни кўриш мумкинки, Тошкент вилоятидаги мавжуд фермер хўжаликлари мамлакатнинг бошқа ҳудудларига нисбатан кўпроқ диверсификациялашган экин турларидан фойдаланган. Ушбу вило¬ятларнинг ўртача диверсификация кўрсаткичи 0,66 ни ташкил этди. Бу шуни англатадики, ўрганилган ҳудудлардаги фермер хўжаликлари экин майдонлари юқори даражада диверсификациялашмаган. Экинларнинг хилма-хиллиги (диверсификация)ни ошириш фермер хўжаликларига турли хил нарх ва ишлаб чиқариш хавфларини бошқариш ҳамда деҳқон хўжаликлари учун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳамда даромадларини янада ошириш имконини беради. Таянч сўзлар: экинлар диверсификацияси, Симпсон индекси, эмпирик таҳлил, экинлар намуналари, панель маълумотлари.